Туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ биринчи сессияси бўлди. Сессия ишини Кенгаш раиси Р. Гаппаров бошқарди. Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон тумани бўлими бошлиғи С. Қурбонов кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлимининг 2021 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида маъруза қилди. Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи Ф. Арзиқуловнинг Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси томонидан аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш борасида 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маърузаси эшитилди. Сессияда бу маърузалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.