Болажонларга атаб

Қумқўрғон туманидаги ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйида Бешта муҳим ташаббуснинг биринчи ва иккинчи йўналиши бўйича тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Мурувват уйи директори З. Дагарова табрик сўзи билан очиб берди. Тадбирда Мурувват уйи тарбиячилари ва тарбияланувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар ва спорт чиқишлари намойиш этилди. Тадбирга Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сурxондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари О. Астанақулов, Қумқўрғон туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бош ҳисобчиси М.Жайсинов ва Сурxондарё телерадиокомпанияси муxбирлари иштирок этиб, болажонлар учун электр печ ва турли xил спорт кийимлари тақдим қилинди. Болажонларнинг кўзларидан порлаган қувонч базмга янада файз берди.
Бахтиёр Менглибоев,
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари