Сектор раҳбари кубоги

Спорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини оширади. Улар бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, сектор раҳбарларининг олийҳимматлигидан хурсанд бўлади. Туманимизнинг «Исломобод» маҳалласидаги сунъий қопламали майдон ва 30-мактаб спорт залида уюшмаган ёшлар ўртасида бўлган «3-сектор раҳбари кубоги» мусобақасининг ҳудудий босқичлари шундай аҳамият касб этди.

Мусобақалар кичик футбол ва волейбол спорт турлари бўйича ўтказилди. Финал ўйинлари туман ҳокимлигининг сунъий қопламали майдони, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг яшил майдони, 70-мактабнинг спорт залида ташкил этилди.

Кичик футбол мусобақаларида энг яхши натижа кўрсатган «Шерозий» маҳалласи уюшмаган ёшлари фахрли биринчи ўринни эгаллаб бош совринни қўлга киритди. Ғолиб жамоа 5000000 сўм мукофот билан тақдирланди. Фахрли иккинчи ўринни эгаллаган «Оқтом» маҳалласи ёшларига 3000000 сўм топширилди. «Кўганли» маҳалласи ёшлари фахрли учинчи ўриндан жой олиб 2000000 сўм пул ютуҚига эга бўлди. Волейбол мусобақаси ҳам қизиқарли ўтди. Бунда «Каттакўл» маҳалласи уюшмаган ёшлари фахрли биринчи ўринни эгаллаб  3000000 сўм пул мукофотини олди. «Оқтом» маҳалласи ёшлари бу спорт турида ҳам иккинчи ўринни қўлга киритиб 2000000 сўм ютуққа эга бўлди. «Ариқ ошган» маҳалласи ёшлари фахрли учинчи ўринни банд этиб 1 миллион сўмга сазовор бўлди. «Энг яхши ўйинчи», «Энг кўп тўп киритган ўйинчи», «Энг яхши дарвозабон» номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

Мусобақаларни туман ҳокими Р. Гаппаров, туман ИИБ бошлиғи Н. Нарзуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қумқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Р. Тўхтаев, туман прокурори Ш. Акрамов кузатди. Фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар ва спортчи ёшларга мукофотларни топширди.

              Ўз мухбиримиз