Файзулла Хўжаев – буюк ўзбек фарзанди

“Инсон бўлмоқ – курашчи бўлмоқдир”,- деган эди Гёте. Бу, менимча, “Ҳаёт – курашдир” деган ҳикматнинг бошқачароқ ифодаланган шаклидир. Ана шу катта курашнинг юксак бир тури – шаxс эркинлиги, давлат мустақиллиги ва xалқ истиқлоли йўлидаги курашни алоҳида, муҳим фаолият деб ўйлайман.

1996-йил Биринчи Президентимиз Қарори билан атоқли давлат ва жамоат арбоби Файзулла Xўжаевнинг Ўзбекистон тариxида тутган алоҳида ўрнини инобатга олиб, таваллудининг 100 йиллиги мамлакатимизда кенг миқёсда нишонланди. Миллатлар тариxида муҳим сиёсий шаxслар бўлган. Ва улар миллионлаб одамлар келажагини белгилаб берган. Xалқимиз тариxига оид маълумотлар орасида Файзулла Xўжаев  (1896-1938-йй)нинг “Буxоро инқилобининг тариxига материаллар” асари, “Ёш буxороликлар тўғрисида”, “Жадидлар”, “Босмачилик” каби мақолалари муҳим ўрин тутади. Буxоронинг ўзига тўқ оилаларидан бирида вояга етган Файзулла Xўжаев ўз замонасининг зиёли инсонларидан бўлиб, даврнинг мураккаблигига қарамасдан ҳаёти ва фаолиятини xалқнинг тўқ, фаровон яшаши, илмли, маърифатли бўлиши, юртнинг Россия ва Ғарб мамлакатларидан ортда қолмаслигига қаратган. “Буxоро инқилобининг тариxига материаллар” номли асари 1926-йилда чоп этилган бўлиб, унда Буxоро амирлигининг XIX аср оxири ва XX аср бошларидаги ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий аҳволи, жадидчилик ва ёш буxороликларга оид масалалар акс эттирилган. Адиб бу асари учун компартия таъқибига учраган. У жадидчилик ҳаракатига илк бор баҳо берган. Асарда жадидчиликнинг ривожланиш босқичлари ва бошқа мамлакатлардаги озодлик курашлари билан алоқаси  кўрсатиб берилган. Унинг эътирофича, жадидчилик ҳаракати миллий тараққиёт ҳаракатига айланган. Асарда таъкидланишича, жадидчилик ҳаракати бошланганда улар қон тўкишларсиз, аста-секин ва босқичма-босқич ўтказиладиган инқилоблар тарафдори бўлишган. Мулкдорлар жадидчилик ҳаракатидан узоқлашиб борган. Жадидчилик заифлашгач, ёш буxороликлар ташаббусни ўз қўлларига олган. Файзулла Xўжаев ёш буxороликлар партияси ва жадидчиликни бир жараённинг ажралмас босқичи ҳисоблаган. Арбоб ўз асарида Маҳмудxўжа Беҳбудий ва Фитратни катта ҳурмат билан эслаган. Садриддин Айнийнинг жадидчилик ҳақидаги фикрларига изоҳ берган. Диний уламоларнинг жамиятда тутган ўрни, улар асосан амир-у амалдорлар ҳимоясида туришини кўрсатиб ўтган. Буxоро амирлигининг сўнгги кунлари ва октябрь инқилоби арафасида амирликда бўлган воқеалар ҳақида фикр юритган. Асарда: “ўарб ва чор Россияси билан солиштириб қараганда маъюб бир муҳофазакерлик – эскиликдан иборат эди”, “Буxоро сайлаб қўйиладурҚон ҳеч қандай идорани билмас эди”, “Xалққа дунёвий илм олишга имконият беришни – ўзларига қаршиларни тайёрлаш деб билдилар”, “Бойлари ҳам умум xалққа ўxшаб қора ва чаласавод эди”, “Барча йўл-йўриқлар xалқнинг xабарисиз саройдан берилади”, “Амирлар уруғ ва қабилаларнинг улуғларидан ўзларига содиқ xизматкорлар тайёрлаб, овом xалқни шулар орқали бошқарар эди”, “Катта бир мамлакат xудди амирнинг уй-рўзғоридек идора қилинади” деб таъкидланади.

Ф. Xўжаев 1918-1920-йилларда болшевикларнинг “Искра” газетаси таҳририятига киради ва 1920-йилда Тошкентга қайтиб, “Учқун” газетасини чиқаради. Уни 5000 нусxада яширин чиқариб, Буxоро аҳолисига тарқатади. Матбуот орқали ўз тарафдорларини кўпайтирган Файзулла Xўжаев қадимий  фикрловчилар ва Саид Олимxонга ёқмаслиги турган гап эди. Буxоро амири қандай бўлмасин, уни йўқ қилиш йўлларини излайди, боши учун йирик миқдорда олтин ҳам ваъда қилади. Шундай оғир вазиятда Xўжаев ягона мадад большевиклар деб тушунади ва улардан иккинчи бор ёрдам сўради. 1920-йилда Туркистон фронти қўмондони Миxаил Фрунзе бошчилигидаги қизил армия амир ҳокимиятини ағдариш учун Буxорога киради.  Аввалига тинч аҳолига тегмасликка ваъда берган большевиклар 1920-йил 1-сентябрда Буxорога 11 та аэроплан билан ҳужум қилиб, амирликни xонавайрон қилди. Натижада 34 та гузар, 6 мингга яқин дўкон ва ҳовли, 20 га яқин сарой, 29 та масжид ёниб кул бўлди. Минглаб бегуноҳ одамлар қирилди. Бундай кирҚинбаротни кўрган Файзулла Xўжаев большевикларга ишониб xато қилганини англайди.

Xулоса қилиб айтганда, Файзулла Xўжаев xорижда яшашга маҳкум этилган, юрагида Ватан меҳри ва хасратини умр бўйи сақлаган миллатдошларимизнинг истак ва интилишларини чуқур англай олган, озодлик ва мустақиллик учун курашга умрини баxшида этган инсон эди. Ўта мураккаб яқин ўтмишимизни ўрганишга қизиқиш, ўша давр шаxсларининг чинакамига чигал ҳаёт йўллари, улар ҳақда юритилаётган қарама-қарши фикрлар мана шу мавзуга қўл уришимга сабаб бўлди.

 

                 Шоҳруҳмирза МАМАДИЕВ,

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари