Биз яхши кунлар остонасидамиз

Ватан – атига бир неча ҳарфдан иборат бўлган буюк маскан. Мустақиллик эса биз учун – ўзлигимизни англаш, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигининг, биз кўзлаган демократик жамият барпо этишнинг гаровидир. Мустақиллик юртимиз учун бебаҳо неъмат, халқимизнинг буюк тарихий ғалабасидир. Халқимизнинг тинч ва тотув яшашлари учун Муҳтарам Юртбошимиз томонидан, мутасаддилар иштирокида барча шароитлар яратилмоқда.
Аммо, шундай доруломон кунларнинг қадрига етмаётган тумандошларимиз орамизда учраб турибди. Тумандаги “Жалоир” маҳалласида яшовчи фуқаро Бобожонова Назира ижтимоий тармоқ орқали узлуксиз равишда менга тазйиқ ўтказишяпди, дўппослашаяпди,-дея мурожаат қилмоқда. Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш Вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилором Қўзиева, Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари С. Валиева, туман Ички ишлар бошлиғининг ўринбосари И. Полвонова, туман Кенгаши депутатлари иштирокида ушбу мурожаат ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мурожаатда келтирилган Холмаматов Илҳом ҳамда Хўжамқулов Чори Бобожонова Назирага ҳеч қандай тазйиқ ўтказмаганлиги аниқланди. Аксинча, Бобожонова Назира 2012 йилда ҳамда 2016 йилда Холмаматов Илҳомга туҳмат қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 40 моддасига асосан жавобгарликка тортилган. Шундан кейин ҳам хулоса қилмасдан бугунги кунда ҳам яна ўша асоссиз гаплар билан туҳмат қилишда давом этмоқда. Ватанимиз равнақи, аввало, унинг фарзандларига, уларнинг маънавий ва жисмоний камолотига бевосита боғлиқ. Бу ўз навбатида ҳар биримизнинг зиммамиздаги юксак масъулиятни ҳис этишга, ўз манфаатимизни шу юрт, шу халқ манфаати билан улуғлаштириб яшашга даъват этади. Бироқ қўшнилари Юсупов Қурбон, Қобилов Нуриддинларнинг маълум қилишича Бобожонов Комил уларнинг вояга етмаган фарзандларига ҳамда набираларига ахлоққа зид бўлган қилиқлар қилиб, ҳақоратли сўзлар билан сўкиб, тош отиб қўрқитар экан. Болалар қўрққанларидан кўчага ҳам чиқишолмас эканлар. Қарс икки қўлдан чиқади. Ижтимоий тармоқ орқали ўзларини хўрланаётган қилиб кўрсатаётган Н. Бобожонова ҳамда К. Бобожоновлар аслида ўзлари қўни-қўшниларнинг тинчини бузиб келишаётганлиги исботланди. Истиқомат қилаётган хонадони санитария қоидаларига жавоб бермайди. Маҳалла ходимлари томонидан оҳаклаш ишлари амалга оширилишида хонадон эгалари тўсқинлик қилишган. Туманимиз барча кўрсаткичларда яхши натижаларга эришиб келмоқда. Барча бирдек ишлаб, юқори чўққиларни забт этишмоқда. Бироқ одамларни чалғитиш учун қилинаётган мурожаатларнинг эгалари туманимиз учун нима қилиб беришяпди? Балким, кимларнингдир туманимиз обрўсини тушириш учун қўғирчоқ вазифасини ўташаётгандир. Уларга айтар сўзларим ҳар бир ўтаётган кунимизга шукрона келтириб, тинч – тотув яшашга нима етсин. Баъзи давлатларда одамлар, болажонлар кечқурун уйқуга ётганларида эрталаб тура олар эканманми, ухлаётганимда адашган ўқ ёки бомба уйимга келиб тушиб қолмасмикан,-деган таҳликада яшашади. Олтинга тенг бўлган тинчлик дақиқаларимизни унумли сарфлаб яхшилик қилишдан тўхтамайлик. Маҳалладошлар, қўни – қўшнилар билан яхши алоқада бўлиб, аҳил – иноқликда яшайлик. Барчамиз ҳам ижтимоий тармоқлардаги асоссиз гапларга эмас, тасдиғини топган маълумотларга ишонайлик. Бежизга қулоғингиз билан эшитганингизга эмас, кўзингиз билан кўрганингизга ишонинг,- деб айтишмаган. Хулоса ўзингиздан азиз муштарий…
Райҳон МЕНГЗИЯЕВА