Ибрат бўлсин

Сафоҳўжа янги олган машинасида кибр билан бораркан бирдан кўзи кўча четидаги ҚАБРИСТОНга тушди.
Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига.
… Хароб бир ҳолатда эди.
Тушиб ҳам кетгандир деб ҳаёлидан ўтказди…
Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди…
Бугун янги ҲАМКОРЛАР билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди…
… Шанба куни уйи олдида турганди бир мўйсафид келиб:
– “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин БЕЗАБОНЛАР дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни инграшидан қидириб борсак отангни гўрини тушиб кетган тарафида экан.” – деди…
… Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди…
Уйига келди-да, ўйга толиб қолди:
– “Иккита ўғлим бор, бир кун мени ҳам қабрим бу болалар қўлига қолса, итларга туғруқхона бўлиши аниқ… Ўлим ҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши усталарни олиб келиб ўзимга МАҚБАРА қурдираман. Энг кўркам ва энг мустаҳкам.
Ичига ит у ёқда турсин, қурт ҳам киролмайдиган қилиб.”…
… Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой танлади. Қурилиш ишлари бошланиб кетди. Нақд 3 минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва супермашинаси унинг фахри бўлган бўлса, энди ҚАБРИ билан фахрланарди…
Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига ҳам келмаганди…
… Кунлар ўтди…
… Сафохўжа яна мол-у дунё дардида ўз ишига шўнғиб кетди. Эрта-ю кеч мол-у давлат кетидан қуварди…
Бир кун ўртоқлари бир илож қилиб уни якшанба куни сув омборига дам олишга боришга кўндиришди…
Зиёфат зўр қтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди…
50та, 50та билан ҳаммасини кайфи ошиб қолди…
Сув бўйида моторли қайиқ билан пул ишлаётган бола “Бу МАСТ акаларни ҳам бир пулини шилай..” деган андиша билан улар ёнига келди…
… Сафо туриб:
– “Қани кетдик ука, мен минаман моторли қайиғингга..”, – деб ўртоқларини ҳам ундади…
4 киши моторли қайиққа миниб сув омбор ўртасига қараб сузиб кетишди…
Қайиқ катта тезликда сувда учиб борар эди…
… Сафохўжа ўрнидан туриб телефони билан дўстларини суратга ола бошлади…
Қайиічи бола:
– “Ака, ўтиринг, йиқилиб кетасиз сувга..” ,- деб огоҳлантирди…
– “Йиқилсам, қирқоққа сузиб чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди…
… Шу пайт ароқ кучини кўрсатиб, гандираклаб орқасига йиқилди. Сузишни билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади…
… Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб тўхтади… Қайтиб келиб уни излай бошлашди. Сув аллақачон ЎЛЖАСИНИ тубига тортиб кетганди. Уни ТИРИК топишдан умидини узган дўстлари ғаввосларни олиб келиб ўлигини излай бошлашди. Сув омборни ўртаси анча чуқур, ҳам сув остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди. 5 кун давом этган қидирув самара бермади. Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди…
….Мустаҳкам қурилган ҚАБР эса эгасиз қолиб кетди….
Саъдий айтади:
Эй, сен ҳожа, бу дунёдан бехабар,
Эрта-ю кеч тўплаяпсан симу зар,
Бу дунёдан аслида бир газ кафан улушинг,
Лекин ҳали гумондир бунга лойиқ бўлишинг..!