Янги тайинлов

Шапулатов Жовли Бекович Қумқўрғон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Ж. Шапулатов 1966 йилда Жарқўрғон туманида туғилган.
1988 йил Тошкент политехника институтини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги: электрон техника муҳандиси.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Жарқўрғон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати