ҚУМҚЎРҒОНДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Қумқўрғон темир йўл станцияси ҳудудида “Объект бошқарув органи ва темир йўл тузилмаларининг техноген ҳусусиятли фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда, туман ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Мазкур тадбирга туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбарлари, алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этишди.
ўқув машқида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда вазиятларда амалга ошириладиган жараёнлар амалий кўрсатиб берилди. Махсус-тактик ўқув машқига 51 та техника, 319 нафар ходим, 4 та вагон, 1 та темир йўл крани, битта тепловоз ва 2 та сув цестернаси жалб этилди.
Рустам Артиқов,
туман ФВБ ФВДТ ва ФМ фаолиятини ташкиллаштириш хавфсизлик тарғибот бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.