Муассасанинг ободлиги раҳбарнинг салоҳиятига боғлиқ

Туманимиздаги 44-сонли умумтаълим мактаби намунали ўқув муассасаси сифатида диллардан жой олгани сабабли маъмурият ва педагог ходимлар ёш авлоднинг муносиб камолга етишиши учун фаоллик билан ҳаракат қилмоқда.
Таълим муассасасида 35 нафар педагог ўқувчиларга таълим-тарбия бераяпти. Мактаб директори, “Шуҳрат” медали соҳиби Д. Мадартов 2013 йилдан буён устоз педагог сифатида ҳамкасбларига раҳбарлик қилмоқда. Педагогларнинг ноанъанавий дарс ўтишлари, ўқувчиларнинг билим самарадорлигини ошириши учун билим ва маҳоратларини аямасдан сарфлаяпти. Ўқув муассасасида эришилаётган ютуқларда унинг ҳиссаси беқиёс. Шунинг учун бу мактаб жамоасига ҳурмат билан муносабатда бўлишмоқда. Фаол ишлаётган ҳамда тажрибали устозлардан Ч. Сафаров, Н. Сафарова, И. Саитқулов, Т. Чориев, С. Менглибоева директорнинг ҳурмат, эҳтиромимга муносиб деб топилмоқда. Фан тўгараклари бўйича Н. Шафаотов, А. Араловлар ўқувчиларга меҳри туфайли муваффақиятларга эришаяпти. Номлари ёзилган бу ўқитувчилар туфайли ҳар йили бир қанча ўқувчиларимиз талаба бўлиш бахтига сазовор бўлмоқда. Мактабда тоифали ўқитувчиларнинг сони ошди.
Яқинда директор ташаббуси билан китобхонлик танлови ўтказилди. Иштирокчилардан Д. Хўжамуродова, Ф. Маммадиев биринчи ўринни, Ш. Холмуродова иккинчи ўринни, И. Туркманова учинчи ўринни эгаллади. Уларга фахрий ёрлиқ ҳамда пул мукофотлари топширилди. Ўқувчиларни шундай китоб ўқишга қизиқтирсак китобхон ўқувчиларимиз кўпаяди ҳамда келгуси йил талабалар сони янада ошади.
Юлдуз ХОЛИҚОВА,
тумандаги 44-сонли умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси