Ёшлар Термиз дала ўқув майдонида

Термиз туманида жойлашган Термиз дала ўқув майдонида Термиз ҳарбий прокуратураси, Жанубий оператив Қўмондонлиги, Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ва бошқа жамоат ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида тадбир ўтказилди.
Қумқўрғон тумани ХТБ қарашли 3-24-25-мактабларнинг бир гуруҳ 10-11-синф ўғил бола ўқувчилари Термиз туманида жойлашган ҳарбий қисм дала полигонида қўмондонлик-штаб ўқув машқларида иштирок этишди. Туман Мудофа бўлими, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ўқувчилар ҳарбий чақириққача тайёргарлик фанидан олган назарий билимларини жангавор АК-74 қуролида бошланғич отиш машқларини бажариб, амалий синовдан ўтказишди. ўқув машқи давомида қумқўрғонлик ёшлар фаол иштирок этишди.
Тадбирда иштирок этган ўқувчи ёшлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Шундан сўнг ўқувчи ёшлар дала ўқув майдонида амалий отиш машғулотларига жалб қилиниб, ўқувчи ёшларга машғулот авалида машғулот раҳбари томонидан ўқ отар қуроллардан фойдаланишида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши, ўқ отиш бўйича фақат машғулот раҳбарини рухсати билан отилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Сўнгра эса шижоаткор йигитларимиз олган маълумотлари асосида амалий отиш машғулотларни бажаришди. Бу жараёнда ёшлар ўзлари учун етарлича кўникмага эга бўлишди. Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши ёшларга катта бир ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилади.
Ғиёсиддин Раҳмонов,
Термиз ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси