COVID-19 ГА ҚАРШИ ЭМЛАНМОҚДА

Туман санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимидан олинган маълумот бўйича туман миқёсида 6896 нафар киши коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Шундан 1386 нафари тиббиёт ходимлари, 3401 нафари 65 ёшдан 85 ёшгача ва ундан юқори ёшдагилар, 1756 нафари умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, 309 нафар мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари вакцина қабул қилганлиги ҳисобга олинди. Бундан ташқари, 44 нафар сурункали касалликлари бўлган беморлар ҳам Covid-19 га қарши эмланди. Ҳозир эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Тиббиёт ходимлари ва 65 ёш ва ундан юқоридаги кексалар 2 тур вакцинасини олаяпти. 694 нафар тиббиёт ходимлари ва 1825 нафар 65 ёш ва ундан юқори ёшдагилар иккинчи марта вакцина қабул қилди. Улар Астразенка ва ZF-UZ-VAC 2001 вакциналари билан эмланаяпти.

Тиббиёт ходимлари халқ орасида тушунтириш ишларини ўтказаяпти. Аҳолида коронавинусга қарши эмланишга қизиқиш катта. Айрим ижтимоий тармоқлар ва интернетда асосланмаган ҳолда вакциналарни қабул қилишнинг ножўя таъсири, салбий оқибатлари ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилаяпти. Аҳолига бундай нотўғри ахборотларга ишонмаслик тушунтирилмоқда. Ҳозиргача туманимизда эмланган фуқароларда ножўя таъсир қайд этилмади.

Ҳозир юртимизда эпидемиологик вазиятлар оғир кечмоқда. Бу балодан сақланишнинг бирдан бир йўли бу – ҳимояланиш, Covid-19 га қарши эмланиш, бунда иммунитет ҳосил бўлади. Иккинчи томони – соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, витаминли овқатлар ейиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш керак. Об-ҳаво иссиқ бўлганлиги учун иссиқ ўришдан сақлашиш зарур. Кўп жисмоний ишни бажармаслик, зўриқиш бўлмаслиги тавсия этилади.

Н. МУҲАММАДИЕВ