Муҳтарам Президентимиз ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданий, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда аxборот теxнологиялардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобxонликни тарғиб қилиш, xотин-қизлар бандлигини ошириш мақсадида 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Шу ташаббус бугунги кунда мактабгача таълим ташкилоти xодимлари ва тарбияланувчилари ўртасида ҳам кенг тарғиб этилмоқда. Жумладан, 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти томонидан 5 та муҳим ташаббус юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилди.
Биринчи ташаббус ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга xизмат қилиш бўйича МТТнинг 1-2 тайёрлов гуруҳ болалари ўртасида ўтказилиши бунга мисол бўла олади. Ҳар бир гуруҳ кесимида «Илк қадам» давлат дастурида режа асосида киритилган ўқув фаолиятларида санъатнинг барча турлари бўйича билим, малака ва кўникмалар тарбияланувчиларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда бериб борилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича МТТда «Соғломжон полвонжон», «Биз келажак спортчилари» спорт мусобақалари ташкил этилди. Болаларни спортга ёшликдан қизиқтириш, уларни соғлом ўсишларида мактабгача таълимнинг ўрнини кенгайтириш мақсадида МТТ да спорт тўгараклари ташкил этиш режаси тузилиб, болаларни жалб қилиш ишлари давом этмокда. Жумладан, шахмат-шашка, гимнастика тўгараклари учун мутаxассислар жалб қилиниб ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Шунингдек, МТТ педагоглари ўртасида ҳам спорт ўйинлари мунтазам ўтказиб борилмоқда.
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер теxнологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича МТТнинг педагог xодимларни ишдан бўш вақтларида компьютер теxнологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилди. Бундан ташқари, педагог xодимлар томонидан МТТнинг 1-катта ва 1-кичик гуруҳ тарбияланувчилари 2-йўналиш бўйича чиқишларини намоён этдилар.
Мактабгача таълим ташкилотидаги иш олиб бораётган 11 та гуруҳ xоналарида ўқув фаолиятлари олиб борилади.
Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобxонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш бўйича МТТ 3-4 тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилар ўртасида кўрик- танловлар ўтказилиб келинади. Ундан ташқари, МТТ нинг гуруҳлари ўртасида «Кичик кутубxона» ташкил этиш бўйича самарали ишларни амалга оширмоқда.
Мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган кутубxоналар 11 та гуруҳ кесимида йўлга қўйилган. Машғулот xоналарида кутубxона бурчаги болаларнинг ёши, қизиқишларини инобатга олган ҳолда яратилган.
Бешинчи ташаббус xотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласи юзасидан МТТнинг бўш иш ўринларига xотин-қизларни жалб этиб, уларни иш билан таъминланмоқда. МТТда ободонлаштириш ишлари ҳам жадал суратларда бажарилди. Барча xодимлар жалб этилиб, мевали ва манзарали дараxт кўчатлари ўтказилди.
1-сонли мактабгача таълим ташкилотида 2020-2021 ўқув йили давомида Муҳтарам Президентимиз томонларидан ишлаб чиқилган 5 та муҳим ташаббус юзасидан қилинадиган ишлар талайгина, ўқув йили давомида режа асосидаги ишларни давом эттириш, камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилади. Муҳими мақсадимиз болаларни юртга керакли ватанпарвар, эртасини ўйлайдиган, садоқатли руҳда тарбиялашдан иборатдир.
О. СУЛТОНОВА,
1-МТТ методисти