АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР БЕПУЛ ЎҚИТИЛАЯПТИ

Туманимиз марказидаги “Гўзал ҳаёт иқболи” тикувчилик цехида туман ИИБ бошлиғи ва 2-сектор раҳбари Н. Нарзуллаевга қарашли маҳаллаларда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га ёзилган хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилаяпти. Ҳозир бу цехда 8 нафар хотин-қиз бичиш-тикиш усулларини ўрганаяпти. Улар 2 ой мабойнида имтиёзли равишда давлат томонидан бепул ўқитилади. Ҳозир бу хотин-қизларга 560000 сўмдан ойлик стипендиялар берилди. Қумқўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари бу ишнинг бажарилишини назорат қилмоқда.

Чеварлардан ишлаш маҳоратини ўрганган хотин-қизларга ўқишни тугатгач махсус сертификат берилади. Улар бундан кейин имтиёзли кредит олиш, ўз иш ўрнини яратиш, камбағалликдан чиқиш имкониятига эга бўлади.

Н. МУҲАММАДИЕВ