Янги қадам

Ватанпарвар ташкилоти базасида ёшларни меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича “Ватанпарвар” ташкилоти Қумқўрғон туман ўқув спорт техника клубида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 46 нафари ҳайдовчилик гувоҳномалари олишлари учун ўқитиш бошланди.
Тўлов пулларининг 75 фоизи субсидия асосида тўлаб берилди. Туман ҳокими Р. Гаппаров ўқиш фаолиятини бошлаган ёшлар билан учрашиб, уларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишларини таъкидлаб, ўқиш жараёнига омад тилади.

Райҳон МЕНГЗИЯЕВА