Оммавий сайёр қабул ўтказилди

Қумқӯрғон туманида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда туман Фавқулодда вазиятлар ҳамда Мудофаа ишлари бўлимларида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчи ва ишчи-хизматчилар, уларнинг оила аъзолари қатнашдилар. Келиб тушган 24 та мурожаатлардан 2 таси жойида ижобий ҳал қилинди, қолган 4 тасига қонуний асослантирилган тушунтириш берилди, муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшларнинг Куч тузулмаларига ишга кириш масаласидаги 18 та мурожаат эса ижобий ҳал этиш мақсадида назоратга олиниб ваколатли ташкилотларга юборилиши белгиланди.

Термиз ҳарбий прокурори Ш.Х.Мирзаев