Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг раиси Б.Тагаевнинг маъруза

Судлар қасддан одам о’лдириш то’г’рисидаги ишлар бо’йича қонунларни асосан то’г’ри қо’лламоқдалар. Шу билан биргаликда уларнинг фаолиятида иш ҳолатларини ва айбдорнинг шахсини та’риф-тавсифловчи ма’лумотларни юзаки текшириш фактлари, содир этилган жиноий ҳаракатларни тавсифлашда ва қилинган жиноят учун жазо тайинлашда хатога ё’л қо’йиш ҳоллари учрамоқда.

Жиноятнинг субектив томонларини то’г’ри аниқламаслик, айрим ҳолларда, судларнинг жабрланувчининг о’лимига сабаб бо’лган ог’ир шикаст етказишни ёки эҳтиётсизлик орқасида одам о’лдиришни қасддан одам о’лдиришдан, шунингдек қасддан одам о’лдиришга суиқасд қилишни бошқа жиноят таркибидан фарқлай олмаслигига сабабчи бо’лмоқда.

Ко’пинча безорилик орқасида одам о’лдиришга, жуда рахмсизлик билан одам о’лдиришга, жабрланувчининг хизмат ва фуқаролик бурчини бажариши билан о’лдиришга, икки ёки бир неча кишини о’лдиришга оид ишлар бо’йича айбдорнинг ҳаракатларини тавсифлашда хатога ё’л қо’йилади. Г’араз ният одам о’лдиргандан со’нг юзага келган ёки бундай мақсад бо’лмаган ҳолларда одам о’лдириш ҳаракатлари, ба’зан г’аразлик билан одам о’лдириш деб ното’г’ри тавсиф қилинади.

Бир неча киши иштирокида одам о’лдириш то’г’рисидаги ишларни судлар томонидан ко’ришда ҳам айбдорнинг ҳаракатларини тавсиф қилишдаги хатолар учраб туради. Судлар ҳар доим ҳам ҳар бир судланувчининг жиноятни содир этишдаги хатти-ҳаракатлари на тутган о’рнини аниқламайдилар ва айрим ҳолларда жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишда бевосита қатнашмаган шахсларни, шунингдек, жабрланувчини о’лдириш мақсади бо’лмаган ва жиноятнинг бошқа иштирокчиларида бундай ният бо’лганлигини билмаган шахсларни асоссиз равишда одам о’лдириш жиноятининг биргаликда бажарувчилари деб топадилар.