Sektor faoliyatiga bog‘liq isloxotlar amalda

Қумқўрғон тумани прокурори сектори ҳудудида 11та МФЙ мавжуд бўлиб,47357нафар аҳоли, 7594 та хонадон ва 11541 та оилада истиқомат  қилади.

Ўтган йилда сектор ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, “Темир дафтар”даги фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлиши учун тизимли чора-тадбирлар кўриб борилди.

Жумладан, 11 ойда сектор раҳбари томонидан фуқаролар билан жами 81 маротаба сайёр қабул ўтказилди. Қабулларда билдирилган 482 та мурожаатнинг 431 таси ёки 89 фоизи қаноатлантирилди.

Хусусан, 20 август куни “Дўстлик” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Ф.Юсупованинг мурожаати қаноатлантирилиб, 15 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит  ажратилиши таъминланди.

Шунингдек, сектор раҳбари томонидан 52 маротаба ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувларда билдирилган 265 та мурожаатнинг 233 таси ёки 88 фоизи қаноатлантирилди.

Хусусан, 6 август куни “Боймоқли” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Т.Ғаппаровнинг мурожаати қаноатлантирилиб, 30 йил муддатга ер олиб берилиши таъминланди.

Сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар мазмуни ва аҳоли муаммоларини “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ўрганиш натижаларига кўра, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор йўл харитасига туман даражасидаги масалалар киритилиб, барчаси хал этилди.

2024 йилда “Аёллар дафтари”га 908 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган бўлиб, шундан 458 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар, 133 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар, 169 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қиз лар 148 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларни ташкил этган.

Ҳозирги кунда ушбу дафтарга киритилган 908 нафар хотин қизларнинг 908 нафарига (100 фоиз) тегишли ёрдамлар кўрсатилиб, чиқарилган.

Бундан ташқари, 2 нафар аёлларга 10 млн. сўмлик субсидия ажратиш орқали, тикув машиналар олиб берилди.

Мисол учун, “Арпапоя” маҳалласида яшовчи ишсиз фуқаро Г.Рахманқуловага субсидия асосида тикув машинаси олиб берилиб, бандлиги таъминланди.

Секторда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 11 минг 897 нафар ёшлар истиқомат қилади.

Жорий йилнинг октябрь ойининг 1 санасига қадар уюшмаган ёшлар билан 53 маротаба маданий-маърифий тадбир ўтказилиб, 2280 дан ортиқёшлар қамраб олинди.

Шунингдек, 143 маротабатурли хил спорт йўналишларида мусобақа ва 9 маротаба спортнинг футболл, валейболл, кураш ва баскетболл тури бўйича “Прокурор кубоги” ҳамда 45 маротаба “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилиб, 4265 нафар ёшнинг иштироки таъминланди.

Ёшлар дафтари”ни юритиш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 01.11.2024 йил ҳолатига 211 нафар ўғил-қиз ёшлар дафтарига киритилиб, 202 (92 %) нафарининг муаммоси ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, 33 нафар ёшларга 147 млн. сўмлик субсидия ажратиш орқали, тикув машиналар ва  асбоб ускуналар олиб берилди.

Мисол учун, “Янгиқишлоқ” маҳалласида яшовчи ишсиз фуқаро Ф.Ғаффаровага субсидия асосида Гўзаллаик салонида фойдаланиш учун мебел ва асбоб ускуналар тўплами олиб берилиб, бандлиги таъминланди.

“Ачмойли” маҳалласида яшовчи ишсиз фуқаро Ю.Пўлатовга субсидия асосида карчер олиб берилиб, бандлиги таъминланди.

2024 йил 01 декабрь санасига қадар 36470 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарурат туғилган 1457 нафар фуқаронинг стационар даволанишига кўмаклашилди, 248 нафарига ордер берилди, 1385нафарига бепул дори-дармон воситалари тарқатилди, 33 нафарига ҳасса, ҳаракатланиш имконияти чекланган 18 нафар фуқарога ҳаракатланиш аравачаси, 2 нафар фуқарога эшитиш мосламаси ва 9нафар фуқарога протез ортопедия берилди.

Сектор ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг электр, газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа маиший муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳам тизимли ишлар ташкил қилинди.

Жумладан, 90 та электр устун ўрнатилиб, 2 та тарнсформатор янгиланган бўлса, 29 та трансформатор жорий таъмирлаш ишлари ҳамда 1549 та хонадон, 4689 ахолининг электр энергия билан боғлиқ бошқа носозликлар бартараф этилди.

Аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 9 та  сув насоси жорий таъмирланди, 149,004 метр сув қувири таъмирланди, 350 метр канализатция қувирлари таъмирланиб, 1476 та хонадон, 7624 та ахолининг сув билан боғлиқ носозликлар бартараф этилди.

Шунингдек, 52 та хонадонга янги суюлтирилган газ балони билан таъминланди ва 311 та хонадон, 1256 та ахолининг газ билан боғлиқ бошқа насосликлар бартараф этилди.

Жумладан,Сектор ҳудудидаги 9 та маҳалла ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 16 км. қисми жорий таъмирланган бўлса, “Боботоғ”, “Арслонбойли”, “Ачамойли” ва “Нефтчилар” маҳаллаларининг 7,9 км. ички кўчалари шағаллаштириш орқали текисланган.

Мисол учун “Арслонбойли” маҳалласидаги Омонхона-1 ички кўчасининг 0,5 км. қисми, Омонхона-2 ички кўчасининг 0,3 км. қисми ва Қахрамонлар ички кўчасининг 1,2 км. қисми тошланиб, теккисланди.

“Ачамойли” маҳалласидаги Ачамойли ички кўчасининг 1,5 км. қисми, тошланиб, теккисланди.

“Боботоғ” маҳалласидаги Ободдиёр ва Боғара-2 ички кўчасининг 1,6 км. қисми, тошланиб, теккисланди.

Сектор раҳбари томонидан сектор ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва шу орқали аҳоли
бандлигини  таъминлаш  борасида  ҳам  муайян  ишлар  амалга  оширилди.

             2024 йил 11 ойида сектор раҳбари ташаббуси билан 10 марта
“Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 95 нафар фуқаро касб-хунар марказларига, 156 нафар фуқаро доимий ишларга, 78 нафар фуқаро жамоат ишларига ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди.                                    Бундан ташқари, 70 нафар ёшлар хорижий тилларга (немис ва корейс),   15 нафар ёшлар ҳунармандчиликка, 85 нафар ёшлар тикувчиликка, 93 нафар ёшлар ҳамшираликка, 15 нафар ёшлар компьютер дастурлашга ўқитилиб, Диплом ва сертификатлар берилди, 155 нафар ишсиз ёшларга “Машхура-Дилором” нодавлат таълим марказига бепул ўқиш учун тавсияномалар берилди.

Бундан ташқари 158 нафар эхтиёжманд оилаларга озиқ-овқат махсулотлари, мактаб формалари ва бошқа моддий қийматга ега махсулотлар хомийлик хисобидан олиб берилган.

            Ҳудудда “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш мақсадида туман прокуратурасининг, Департамент ҳамда МИБ туман бўлинмаларининг масъул ходимлари маҳаллалар кесимида куратор сифатида бириктирилиб, “бошқарув офислари” ташкил этилган.

Ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқта”си (драйвери)ни аниқлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан индивидуал (“фуқаробай”) ишлаш, уларни “дафтарлар”дан  чиқариш  чоралари   кўрилмоқда.Ушбу   йўналишларда   ишлар   давом   эттирилмоқда.

Қумқўрғон туман прокурори2-сектор раҳбари                                                                                              Ш.Б.Акрамов

Вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Д. М. Қаххаров
Қумқўрғон туман прокуратураси 2-сектор котиби Э. Р. Қаршиев