Мактабларда мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолияти ривожлантирилиши бўйича ПҚ-391-сон Президент қарори имзоланди

«Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.11.2024 йилдаги ПҚ-391-сон

Қарорга кўра:

➖мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш;

➖ ўқитувчилар малакасини оширишнинг янги тартибини жорий этиш;

➖ ўқитувчиларга малака тоифасини бериш механизмини қайта кўриб чиқиш;

➖ мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий махоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини йўлга куйиш;

➖ маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасалари битирувчиларини мактабларга ишга кабул қилиш тизимини соддалаштириш.

2025 йил 1 мартдан бошлаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назария ва амалиёт уйғунлаштирилган ҳолда малака ошириш тизими йўлга қўйилади.

Ҳудудий прокуратураларда Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади

                                                                Бандихон Адлия булими Юридик                     

                                                                хизмат курсатиш маркази бошлиғи  

                                                                                                  Тоғаев  Ў. Т.