Сайловчилар билан юзма-юз

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тўлабоев, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши котибият мудири Қ. Чоршанбиевлар тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, у ердаги ҳолат билан яқиндан танишдилар.
Жумладан, 6-сон ДМТТ 1979 йилда қурилган бўлиб, 2012 йил таъмирланганлиги, бугунги кунда 90 нафар тарбияланувчига мўлжалланган бўлиб ҳозирги кунда 102 нафар болалар тарбияланмоқда. Бундан ташқари қўшимча равишда 60 нафар болалар қисқа муддатли гуруҳларда қатнаётганлиги аниқланди. Шундан сўнг боғча биноси ва ошхонасининг санитария-гигиеник ҳолати, тарбияланувчиларга яратилган қулайликлар билан танишилди. Кейинги манзил 1-сон ДМТТ бўлди. Бу боғча 300 нафар тарбияланувчига мўлжалланган бўлиб ҳозирги кунда 320 нафар болалар қатнаётганлиги аниқланди. Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариш масаласида келишиб олинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Тўлабоев Қумқўрғон тумани «Гулистон» маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганди. Ўрганиш жараёнида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан суҳбат ўтказилиб, маҳалладаги «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтарига» киритилган аҳоли вакилларига кўрсатилган ёрдамлар ҳақида, мактабгача таълим қамрови ва мактаб фаолиятидаги муаммолар юзасидан маълумотлар олинди. Аниқланган муаммолар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши тушунтирилди.