Ижро амалда

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:
Жумладан, қисқача таништириб ўтсак: Яъни 4-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «апелляция, кассация ва назорат» деган сўзлар «апелляция ва кассация» деган сўзлар билан алмаштирилиб, назорат инстанцияси чиқарилди.
29-модда қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг судловига тегишли ишлар;
40-модданинг биринчи қисмидаги «шикоят қилиш» деган сўзлар «шикоят қилиш (протест келтириш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
50-модданинг:
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек прокурорнинг аризасига кўра қўзғатилган ишлар бўйича фуқаролик ишининг муҳокамасида иштирок этишга ҳақли. Прокурор бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас»;
Ушбу Қонунга мувофиқ 285-модда. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза.
Жавобгар сиртдан ҳал қилув қарорини қабул қилган судга шу ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза беришга ҳақли.
«383-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш ҳуқуқи.
Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.
385-модда. Апелляция шикоятини (протестини) бериш тартиби.
Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни чиқарган судга берилади.
Апелляция шикояти (протести) судга ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари билан бирга тақдим этилади, бундан электрон ҳужжат тарзида юбориладиган апелляция шикояти (протести) мустасно.
Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати.
Апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган апелляция шикояти (протести) апелляция шикоятини (протестини) берган шахсга қайтарилади.
Ўтказиб юборилган муддат, агар муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра биринчи инстанция судининг ажримига биноан тикланиши мумкин.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги масала ушбу Кодекснинг 155-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилинади.
У. Мамадиев,
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди раиси