Жорий йилнинг 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтди. Бунга асосий сабаб, ФҲДЁ бўлимларининг фаолиятини тўғри ташкил этиш ва назорат қилинишини таъминлаш

Бугунги кунда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги мазкур соҳани яхшилаш учун бир неча йўналишдаги ишларга қўл урди.
Рақамлаштириш-бугун барча соҳалар дунёдаги трендлар билан ҳамнафас бўлиши учун аввалам бор рақамлаштириш ишларини амалга ошириши керак. ФҲДЁ соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.
Ҳозирда туманимиз бўйича туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари 100 фоиз рақамлаштирилиб, “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритилди.
Рақамлаштириш — давлат хизматларини олишни соддалаштириш демакдир.
Композит хизматлар жорий этиш – ҳозирда туғилишни қайд этиш билан боғлиқ композит хизматлари ишга туширилган. Бу билан, фуқаро 1 та ариза бериб, бир вақтнинг ўзида 6 та давлат хизматини олиши мумкин.
Туғруқхонадан бола туғилганлиги тўғрисида маълумотнома бериш, ФҲДЁ бўлимида бола туғилганлигини қайд қилиш, болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйиш, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш, поликлиникага рўйхатга қўйиш ва болани мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш каби ҳаракатлар электрон тарзда параллель равишда амалга оширилади. Яъни, фуқаро вақти тежалади ва ортиқча харажатларининг олди олинади.
Ҳозирда ФҲДЁ бўлимларида ундирилаётган тўловларни амалга оширишда автоматлаштирилган “Биллинг” тизими жорий этилди. Мазкур тизим маблағлари фақатгина расмий банк ҳисоб рақамларига келиб тушиб, ортиқча тўловларнинг олдини олишга хизмат қилади, яъни, пул тушумлари билан боғлиқ манипуляцияларнинг олдини олиб, шаффофликни таъминлайди.
Бугунги кунда туман ФҲДЁ бўлимида 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра 6266 та туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган, шулардан 106 таси 1 ёшдан ошган болаларнинг туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви, 2402 нафар шахслардан никоҳга кириш ҳақида аризалар қабул қилинган бўлиб, 2025 та никоҳ қайд қилинган, шулардан 30 ёшгача бўлган шахслар ўртасида 1784 та, шаърий никоҳ асосида яшаб, кейин никоҳи расмийлаштирилган оилалар сони 93 тани ташкил қилади.

Сулаймон АЛИҚУЛОВ,
туман ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори