Болаларни қувонтирган мусобақа

Болалар спорт мажмуасида шарқ яккама-якка курашларининг таэквандо WТ спорт турига қизиқувчилар жамулжам бўлди. Бу ерда туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беш ташаббус иккинчи йўналишига кўра мусобақа ўтказилди. «Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан таэквандо WТ спорт тури бўйича прокурор кубоги ва Қумқўрғон ОPЕN очиқ чемпионати ташкил этилди. Қумқўрғон, Шўрчи, Денов, Узун, Сариосиё туманлари ва Термиз шаҳридан спортчилар келиб, қатнашди. Боғча болалари, мактабларнинг бошланғич синфидан то 9 синф ўқувчиларигача очиқ чемпионатда таэквандо усулларини намойиш қилди. Жами 200 нафарга яқин иштирокчилар ғолиблик учун мусобақалашди. Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган спортчилар ярим финал ва финал босқичларига чиқди. Мусобақа туман прокуратураси ҳомийлиги асосида ўтди. Фахрли ўринларни эгаллаган спортчилар I, II, III даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди
Н. МУҲАММАДИЕВ