Китоб ўқиган кўнгилда ҳаёт қаримайди!

  Китоб  ўқинг  дўстим, китобда кўп  сир,
     Ёпиқ  эшикларни  очар   бирма-бир.
Дарҳақиқат, китоб бу – сиз  ва  бизнинг  онгимизга  жуда  тез  таъсир  қилувчи, қолаверса осонликча хотирамизни  тарк  этмайдиган воситадир. Бу  ишни  компьютер ҳам, телефон ҳам ҳаттоки,  интернет ҳам китобчалик  бажара  олмайди. Ҳозирги замон  психологларимизнинг таъкидлашича  ота-оналаримиз фарзандига китоб  ўқиб берганида, улар  ўртасида ажойиб  ўзига хос  муносабат ўрнатилар экан. Бугун мен сизларга  ота-она ҳамда  болалар  тарбиячиси сифатида шуни тавсия этмоқчиман. Биз бироз вақтимизни фарзандларимизнинг китоб ўқиши учун сарф қилсак, уларга китоб ўқиб берсак ва биргаликда мутолаа қилсак жуда ижобий натижаларга эришамиз. Ахир донишмандлар бежизга айтишмаган “Қуш уясида кўрганини қилади” деб. Тўғрида қуруқ гап билан эмас, ўзимиз ибрат бўлишимиз лозим.
Масалан ўғлимиз ёки қизимизнинг туғилган кунига гул эмас, ўйинчоқ эмас, ҳатто, телефон ҳам эмас, балки, ноодатий китоб совға қилишимиз керак деб ўйлайман. Шунда уларга  дунёларни совға қилган бўлардик. Тўғрида китоб ўқиган инсон  дунёни  эгаллайди.
Азиз келажагимиз  дилбандлари  сизни  буюк  ўзбекистон  кутмоқда. Келажагимиз сиз ёшларнинг қўлингизда, шундай экан менинг  насиҳат  ва ўгитларим  сизлар  учун!
Ҳали ҳамон  ёдимда  онагинам  алласи,
Менга насиҳат, ўгит айтган ўша палласи.
Қулоғимга азондай кирган унинг ҳар сўзи,
Доим ўрнак бўлганди, ҳатто,  отамнинг ўзи.
Китоб ўқинг, болажон, китоб нурли бир сарой,
Эшикларин очсангиз сизни кутар тўлин ой.
У яхшилик элчиси, эзгуликнинг куйчиси,
Ёвузликни,  ёлғонни  кесар  унинг  қайчиси.
Навоийнинг  Хамсасин  ўргатади  бу  китоб,
Улуғбекнинг юлдузин  чарақлатди бу офтоб.
Бизга  ажойиб  мерос  қолдирган  шу боболар,
Бешикдан то-қабргача  илм  олинг  болалар.
Китоб  ўқиган  инсон  ҳеч  қачон  қаримайди,
Юзларидан  табассум кулгуси аримайди.
Ватанга  садоқатни  оширади  бу  китоб,
Ота-онанг  қадрини  тоширади  бу  офтоб.
Китоб  ўқиб  кўкларга кўтарилар  бу  бошинг,
Бу  дунёда  мангу  порлар  сенинг нурли  қуёшинг.
Азизларим  бу насиҳат сизларга  ҳам  ёр бўлсин,
Доим  китоб  ўқиганга  Аллоҳ  мададкор бўлсин!
                                                   Дилфуза  ГАППАРОВА,
                                 тумандаги  4-ДМТТ  тарбиячиси