1465-сон 2026-йил 23-апрел
Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг
сайловини тайинлаш тўғрисида
Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови ўтказилишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 93-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
- Айрим сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови иловага мувофиқ тайинлансин ва белгиланган муддатларда ўтказилсин.
- Белгилаб қўйилсинки, бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025-йил 25-мартдаги
1433-сон ва 1434-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади. - Ушбу қарор нусхаси тегишли халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига, ҳокимликларига ва тегишли ҳудудий, туман (шаҳар) сайлов комиссияларига юборилсин.
- Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти ва бошқа манбаларда эълон килинсин.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистан Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматов зиммасига юклансин.
Раис 3. Низамходжаев