Суд номидан келаётган хабар: фирибгарликми ёки ҳақиқат

усуллардан фойдаланмоқда. Шулардан бири – суд органлари номидан хабар юбориш орқали одамларни алдаш. Фирибгарлар хабарларида “суд” сўзидан фойдаланиб, фуқарони қўрқитади ва унинг пул маблағларидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритади.
Воқеа қуйидагича бошланади: фуқарога телеграм мессенджери орқали номаълум фойдаланувчидан хабар келади, хабарда фуқарога суд мажлисига чақирилганлиги, суд бўлиб ўтадиган кун ва чақирув хати билан танишиш учун бириктирилган ҳужжатни очиш сўралади. Бириктирилган файл эса “apk” файл бўлиб фуқаро ушбу файлни очиши билан кибержиноятчи фуқаронинг банк маълумотларини тўлиқ олади ва унинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ечиб олади ёки унинг номига кредит расмийлаштириб олади.

Аслида эса суд органлари ҳеч қачон телеграм мессенджери орқали чақирув хатларини юбормайди. Суд чақирувлари бугунги кунда my.gov.uz платформаси орқали фуқароларнинг шахсий кабинетига юборилади. Шу сабабли сизга агар телеграмм мессенджери орқали суд чақирув хати тарзида хабар келса ушбу хабарни дарҳол ўчириб ташланг. Ўзингизнинг my.gov.uz платформасидаги шахсий кабинетингизга кириб суд хабарномаси келган келмаганлигини текшириб кўринг.
Кибержиноятчилар кундан кунга янги усулларни ўйлаб топмоқда. Суд номидан содир этилаётган киберфирибгарликлар эса айниқса хавфли, чунки улар одамнинг ишончига таъсир қилади. Ҳар бир фуқаро ҳушёр бўлса алданиб қолишнинг олдини олиш мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон
туманлараро судининг судьяси: Каримов Жаҳонгир Тўймуротович