Уйда қолинг

Тавсияларга амал қилинг:

Қўлларингизни совун билан камида 20 сония давомида ювинг.

Аксирган ёки йўталганингизда оғзингизни, бурнингизни бир марталик қоғоз сочиқ билан тўсиб олинг, қоғоз сочиқ бўлмаса тирсангингиздан фойдаланинг.

Қўлларингиз билан оғзингизни, кўзларингизни ва бурнингизни ушламанг.

Ўзингиз турган хонангизни тез-тез шамоллатиб туринг.

Доимий фойдаланадиган буюмингизни ҳар куни тозаланг.

Кўришиш ва қучоқлашиш каби ҳолатлардан тийилинг.

Имун тизими кучли бўлиши учун кўпроқ суюқлик ичиб туринг.

Сизда шамоллаш аломатлари бўлса, кексалар ёки сурункали касаллиги бор одамлар билан мулоқотга киришманг.

Ниқоб тақмасдан ташқарига чиқманг.

Иситма, аксириш, нафас сиқишидан шикоятингиз бўлса, тезда шифокорга мурожаат қилинг.

Унутманг! Коронавирус кўрилаётган тадбирлардан кучлироқ  эмас.