Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Халқ банки қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
Халқ банки бош офисида штаб ташкил қилинди.
Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади;
ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стериланган пакетларда тарқатилади;
Пенсия ва нафақа пулларини фуқаролар уйларига етказиб бериш учун сайёр кассаларга қўшимча банк ходимлари жалб қилинади;
Сайёр кассалар учун қўшимча махсус автомашиналар ажратилди;
Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя маскаси ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таъминланди.