
12.05.2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон Қарори ижросини таъмилаш мақсадида Қумқўрғон туман прокуратураси томонидан Туман мактабгача ва мактаб таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари иштирокида ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали фойдаланиши, бехуда сарфланишини олидини олиш, энергия ресурсларидан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш хамда улардан тежаб фойдаланиш борасида давра суҳбати ўтказилди.
Иштирокчиларга Қарорда баён этилган электр баланси, иқтисод қилиш йўллари ва бу борада давлат томонидан берилган имтиёзларни, хусусан қуёш электр стансиялари, қуёш сув иситиш қурилмалари афзалликларга урғу берилиб, уларни ўрнатиш юзасидан фаол бўлишлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.
Qumqoʻron tumani prokurorining yordamchisi
3-darajali yurist M.Ikromov