ЁШЛАР ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯСИ
Бугунги кунда ёшлар орасида қонунга итоаткорликни ва ҳуқуқни ҳурмат қилиш туйғуларини янада юксалтириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, хусусан қатъий ҳуқуқий нуқтаи назарга эга бўлган шахслар улушининг ошишини ва асосан жазола- нишдан қўрқиш туфайли тўғри хулқ- атворли бўлган шахслар камайиб боришини тақозо этади. Бундай ҳуқуқий тарғибот ёш фуқароларда ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва жавобгарликнинг бирлиги ҳиссини тарбиялашга ҳаракат қилиши ва буларнинг барчасини тарихий хотирасиз тасаввур этиб бўлмаслиги муҳим аҳамият касб этади.
Ҳуқуқий тарбия – бу шахсга нисбатан ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий кўрсатмаларни, қонунга итоаткор хулқ-атвор кўникмалари ва одат- ларини шакллантирувчи уюшган, бир-тизимли, аниқ мақсадни кўзлаган ҳолдаги тасвир кўрсатилишидир. Зеро, давлатимиз раҳбарининг «Ёшларимиз эртага ким бўлади, қайси ғоя учун курашади?» деган ўринли саволларини бугун замон- нинг ўзи тақозо этаётганлигини ҳар биримиз яна бир бор чуқур ҳис этиб, англаб турибмиз. Айниқса, бугунги мураккаб ва таҳликали даврда узоқни кўзлаб иш қилиш, ён-атрофимиз, дунёда юз бераётган воқеаларни холисона баҳолаш, таҳлил қилиш, айни пайтда ёшларимизга Ватан ҳимояси, юртга дахлдорлик тушунчаларининг мазмун – моҳиятини, миллий истиқлол ғояларини янада чуқурроқ сингдириш орқали уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим вазифага айланмоқда. Шубҳасиз, ҳуқуқий, сиёсий ва маънавий онгининг ўзаро боғлиқлигини эсдан чиқармаслик керак, лекин шуни ҳам назарда тутиш лозимки, уларни бир – бири билан қўшиб юбориш ҳам мумкин эмас.
Тарбиявий ишнинг ўзига хос йўналишдаги ҳуқуқий тарбиянинг мустақиллиги аввало унинг мазмуни билан боғлиқдир.
Ҳуқуқий тарбия онгнинг мустақил шаклини – ҳуқуқий онгни шакллантиради, бу эса тарбиянинг ўзига хос шакллари ва усулларини излаб топиш ва қўлланиш заруратини тақозо этади. Шуни унутмаслик керакки, вояга етмаганлар ўзлари кузатиб борадиган ҳуқуқий фактларга нафақат уларни қўлланиш амалиёти нуқтаи-назаридан баҳо беришади. Агар бундай амалиёт ҳуқуқда ёзиб қўйилганига нисбатан фарқ қиладиган бўлса, унда бу ёшларда ҳуқуқий кўрсатмалар нинг шунчаки расмий нарса эканлиги тўғрисидаги тасаввурни, «ҳа, қонун – бошқа-ю, ҳаёт – бутунлай бошқа», деган фикрлар ҳосил қилиши мумкин. Шу жиҳатдан олганда, мактаб ўқувчиларининг жамоат жойида ахлоққа тўғри келмайдиган сўзлар билан бир –бирини ҳақорат қилиши ҳуқуқбузарликка кирадими? деган саволга берган жавобларидан мактаб ўқувчилари орасида кўплаб муаммолар келиб чиқади. Ушбу болаларнинг 55, 60 фоизи балоғатга етиш ёши неча ёшданлигини, фуқаронинг неча ёшдан бошлаб оғир жиноятларни содир қилганлик учун жиноий жавобгарликка тортилишини билишмайди. Алкоголдан ёки гиёҳванд моддалардан маст бўлиши ҳолатини айбни юмшатадиган ҳолат деб ҳисоблашади .Бундай қараганда бу натижалар ғалати туюлади, чунки мактаб ўқувчиларига нисбатан Касб – ҳунар коллежлари ўқувчилари бундай хатти-ҳаракатларнинг ахлоққа зид эканлигини анча аниқроқ тушуниб етиши лозим. Бироқ жавоб бериш сабабларига эътибор қилайлик:
«Биз бунинг учун жавобгарликка тортишганини кўрмаганмиз», «Катталар ҳам бу ёмон сўзларни айтишмасинда», «Кўз олдимизда бу сўзларни айтишгани – айтишган». Шундай бўлиб чиқадики, ёшларнинг ёши ва маълумоти қанчалик юқори бўлса, улар ўзларига дарслар, лекциялар, суҳбатлар орқали маълум бўлган қоидаларни ҳаётдаги мавжуд фактлар билан шунчалик кўпроқ таққослаб боришар экан. Шундай қилиб, ҳуқуқий таълим билан чеклаб қўймаслик керак, тарбиянинг роли зарур бўлганида ҳуқуқий амалиётни ҳам ўзгартира билиш, уни оқилона изоҳлаш, қонун бузишларининг аниқланиши бартараф этилиши барча мумкин бўлган чора – тадбирларни қабул қилишни ҳам ўз ичига олиши зарур. Акс ҳолда ҳеч қандай оғзаки панд насиҳат ва суҳбатлар ёшларга уларнинг кўзи олдида жазосизлик ҳолатида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар етказадиган зарарни барҳам топтира олмайди.
Ёшлар, уларни иқтидорлиги ва билим олишга чанқоқлигидан таълим ва маънавиятни тушуниб етиши бошланади. Шундай экан маънавиятни англаниши маънавий тарбия жараёнида сингдириб борилади. Бунда ушбу тарбиявий йўналиш нафақат тегишли ахлоқий қарашлар сингдириладиган жараён тарзида, шу билан бирга киши бундай тегишли қарашларни шахсан чуқур ўзлаштириб оладиган тарзда кечади. Бунда инсон ушбу қарашларга ихтиёрий равишда риоя этади ва унинг қонуний маънавий хулқ-атвори устидан назорат қандай йўлга қўйилганлигига асло боғлиқ бўлмайди. Табиийки, бу тарздаги вазифа тарбиявий илмнинг ҳамма йўналишлари, шу жумладан, ҳуқуқий тарбия учун ҳам универсал аҳамият касб этади, у қўйиладиган талабларнинг янада юксак даражасини англатади ва бундай бўлиши бежиз эмас. Шуни эътироф этиш керакки, кейинги йилларда катта ютуқларга эришилди, бироқ асосан ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарғибот соҳасида шундай бўлади. Ҳуқуқий тарбия эса бир вақтнинг ўзида таълимни, ўқишни, хулқ-атвор, ижтимоий-ҳуқуқий фаоллик эътиқодлари, одатлари ва малакаларини шакллантиришни ўз ичига олади.
Ҳуқуқий тарбияни ҳуқуқий таълимдан ёки фақат ҳуқуқшуносликни ўқитишдангина иборат деб билмаслик керак. Шуни унутмаслик керакки, ҳуқуқий тарбия тарбиявий ишларнинг ҳамма жиҳатларини қамраб олиши, мактабларда биринчи синфдан бошлабоқ амалга оширила бошлаши, ўқув юртларида ҳуқуқ билан бир қаторда бошқа фанларни ўқитиш жараёнида синфдан ташқари ишларда лекциялар, ҳуқуқшунослар билан учрашувлар, оғзаки журналлар, ёш ҳуқуқшунослар клублари, мактаблар ва бошқаларни ташкил этиш йўли билан ўтказилиши лозим. Бунда ёшларнинг ўзини ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришдаги юридик фаолиятининг ролини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Ана шу нуқтаи назардан олганда ёшларни жамоатчилик тартибини сақлашда, демократик давлатда қонунчилик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш ишида бевосита ва амалий иштирок этишлари ғоят муҳимдир. Тажрибада ҳуқуқий қоидаларни қўлланиш борасидаги амалий малака ва қобилиятларнинг шакллан тирилиши ҳуқуқий тарбиянинг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Шундай қилиб, маънавий онг, эстетик қарашлар сингари ҳуқуқий онг ҳам шахснинг турмуши, амалиёти жараёнда шаклланди.
Жиноят ишлари бўйича
Термиз туман судининг тергов судьяси: О.Абдурасулов