Вилоят прокуратураси органлари томонидан муаммоли кредит қарздорлигини сўндириш, янги вужудга келадиган муаммоли кредит қарздорлигини олдини олиш, соҳада қонунчилик ижроси устидан назоратни таъминлаш орқали муаммоли кредит қарздорликларга барҳам бериш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Вилоятда жами 15 та тижорат банклари мавжуд бўлиб, шундан 9 та давлат улушига эга бўлган банк, 6 та хусусий банклар фаолият олиб бормоқда.
Ушбу банкларда бугун кун ҳолатига 21 трлн. 541 млрд. сўм кредит қолдиғи мавжуд бўлиб, шундан муаммоли кредит 1 трлн. 205 млрд. сўмни (жами кредит қўйилманинг 5,6 %) ташкил этади.
Марказий банк билан тузилган қўшма қарор асосида ҳудудий штаблар томонидан муаммоли кредитлар салмоғини қисқартириш
бўйича “лойиҳабай ” режа – графиклар тасдиқланиб, уларнинг ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Давлат банкларидаги 982 млрд. сўмлик муаммоли кредитларни йил якунига қадар 467 млрд. сўмга тушириш режаси белгилаб берилган.
Хусусан, вилоят прокуратураси органлари томонидан тижорат банкларидаги 1 млрд. сўмдан юқори бўлган 179 та 1,2 трлн. сўмлик муаммоли кредит йиғма жилдлари ўрганилди.
Мазкур тадбирларда:
– 66,1 млрд. сўмлик 6 та кредит йиғма жилди банкда асоссиз сақланиб келганлиги аниқланиб, ССП га топширилиши таъминланди; – 97 млрд. сўмлик қарздорликларни ундириш бўйича судларга 1147 та ариза киритилди;
– 684 млрд. сўм қарздорлиги мавжуд 8 минг нафардан ортиқ фуқаролар ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди;
– 91 млрд. сўмлик қарздорлиги бўлган 211 та корхонага амалий ёрдам кўрсатилди;
– 16 млрд. сўмлик қарздорлиги бор 3 та тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини соғломлаштириш чоралари кўрилди;
Ижро ҳаракатлари натижасида:
– 214 млрд. сўмлик кредит қарздорликлари амалда ундирилган;
– 271 млрд. сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулклар белгиланган тартибда сотувга чиқарилиши таъминланган;
– 190,2 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган.
Ушбу йўналишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган айбдорларнинг жавобгарлик масаласи қатъий ҳал этилди.
Жумладан, 42,9 млрд. сўмлик кредит маблағлари талон – торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жами 21 та шундан 5 нафар банк мансабдор шахсларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш хусусида 14 та тақдимнома киритилиб, 42 нафар банк мансабдорлари маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган.
Амалга оширилган тадбирлар натижасида жами 273 млрд. сўмлик муаммоли кредитлар қисқартирилишига эришилган.
Бош прокуратура бошкарма прокурори А.Мавлонов
Вилоят прокуратураси булим прокурори А.Хуррамов