ПАРТИЯ ТОМОНИДАН «ЯШИЛ МАКОН» АКЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йил 29 ноябрь куни Ўзбекистон » Миллий тикланиш» демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳамда партиянинг Қумқўрғон туман Кенгаши ташаббуси билан » Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
Умуммиллий лойиҳа доирасида ташкил этилган мазкур акция Қумқўрғон туманида жойлашган «Қумқўрғон садоси» газетаси таҳририяти ҳовлисида ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 81- Қумқўрғон сайлов округи депутати А. Тўлабоев , Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Чоршанбиев Қурбон, туман Кенгаши депутати Р. Менгзияева, туман ижрочи котиби Эшназаров Турдимуродлар иштирок этдилар.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахтлар экилди, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бошчилигида туман аҳолиси ва ташкилот раҳбарлари акция давомида дарахтлар экишиб, ушбу хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Т. АЛЛАШЕВ,
депутат ёрдамчиси