Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон халқи ва Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган ислоҳотлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2026 йилда ПФ-22-сонли яна бир фармони қабул қилинди.Унда яқин келажакда мўлжалланган устувор ислоҳотларни белгилаш ва уларнинг ижросини ташкил этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.Мазкур фармонга кўра, қуйидагилар маҳаллани ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган устувор ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб белгиландики, бунинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки мазкур фармон билан кўплаб оилаларнинг фаровонлиги оширилади, камбағалликдан чиқишларига ердам берилади, етишмовчиликлар ва ишсизлик таъсирида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни тикланишига шароит яратилади.Судларда кўриладиган оилавий тусдаги низолардан маълумки, фуқаролар ўртасидаги ва фуқаролар билан ташкилотлар ўртасидаги кўплаб низолар ишсизлик, маошларни ўз вақтида берилмаслиги, оиладаги етишмовчиликлар ва доимий банд бўлмаслик оқибатида келиб чиқади. Анашу омилларнинг жамиятда мавжудлиги низоларни юзага келишига шароит яратади.Мазкур фармон талабларининг амалда ижро этилиши меҳнат ва оилавий низоларнинг бир қадар камайишига олиб келиши мумкин.Ушбу фармон билан амалга ошириладиган ислоҳотлардан юзага келадиган шароит ва қулайликлар қуйидагилардан ибортдир:-маҳаллаларда 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш орқали қўшимча 100 мингта янги иш ўрнини яратиш;- камбағаллик ва ишсизликдан холи маҳаллалар сонини 3,5 мингтага етказиш;-маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 триллион сўм маблағ йўналтириб, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш;- маҳаллалардаги муаммоларни бир вақтнинг ўзида тезкор ҳал этишда барча давлат органларига масъулиятни юклаб, ижрони 24/7 режимда онлайн назорат қилиш амалиётини йўлга қўйиш.Маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштириш ва уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш бўйича устувор ислоҳотлар дастури (кейинги оʻринларда — Маҳалладаги ислоҳотлар дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқланди. Унга кўра, қуйидагилар иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:- соҳа ва тармоқларни технологик ўсиш моделига ўтказиш орқали ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030-йилгача 240 миллиард АҚШ долларидан ошириш учун зарур шароитларни яратиб, жорий йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 167 миллиард АҚШ долларига етказиш;- иқтисодий ўсишни 6,6 фоизга етказиш, инфляция даражасини 6 — 6,5 фоизга тушириш, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз даражасида сақлаш;-1 миллион нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаш ва 263 минг оилани камбағалликдан чиқариш орқали камбағаллик даражасини 2,8 фоизгача ҳамда ишсизлик даражасини 4,5 фоизгача тушириш;- иқтисодиётга 50,4 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун зарур шароитларни яратиш;- хизматлар бозори ҳажмини 100 миллиард АҚШ долларидан ошириш чораларини кўриш;- қурилиш ишлари ҳажмини 11 фоизга коʻпайтириб, 30 миллиард АҚШ долларига етказиш ва 4 миллиард АҚШ долларилик 3,5 мингдан зиёд янги хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилишини таъминлаш.Юқорида қайд этилган йўналишлар мазкур фармонда қайд этилганларинг бир қисми бўлиб, ўзида конкред мақсадларни ва режаларни жамлайди. Юқорида биз қайд этиб ўтган йўналишдаги мақсад ва вазифаларни амалга оширилиши жамиятда оилалар фаровонлигини ошириш, уларни доимий иш ўринлари билан таъминлашни кафолатлайди. Провардида, жамиятда оилавий низо ва келишмовчиликлар, никоҳдан ажрашишлар, болаларнинг таъминоти билан боғлиқ масалалрни камайишига, меҳнат муносабатларининг ривожланишига, оилаларнинг доимий даромадга эга бўлишларига олиб келади. Бу эса, Янги Ўзбекистон каби ғояларнинг амалда ривожланиши, юзага чиқишига ва кўплаб оилалар давлатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан рози бўлишларини таъминлайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси Д.Б.Бўриев.