Ўқитувчилар туман ҳокими етиборида

Ўқитувлар ва мураббийлар куни байрам арафасида туман ҳокимлигида таълим муассасаларининг илғор ўқитувчилари тақдирландилар.
Тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатиб, юқори натижаларга эришган 6 нафар ўқитувчиларга «Халқ таълим аълочиси» кўкрак нишони топширилди.
Туман ҳокими Р. Гаппаров сўзга чиқиб, барча ўқитувчиларни байрам билан қутлади. Инсон тафаккурининг қуввати ва кенглиги, аввало, муаллим тарбиясига боғлиқ, сизларнинг машаққатли, айни вақтда олижаноб фаолиятингиз юксак эътирофга муносиб десак, адашмаган бўламиз, дея туман ҳокими таъкидлаб ўтди.
Байрам тадбирида таълим жарёнларига муносиб ҳисса қўшган, ўқувчилари олий таълим даргоҳига кириб, талаба бўлган, фан олимпиядаларида юқори ўринларни эгаллаган мураббийлар алоҳида тақдирланди.