Бўстон қайда еди устоз бўлмаса

 

Сизгадир юракда асраган сўзим,
То мангу таъзимда тураман ўзим.
Дилимнинг тубида янграган созим,
Эзгулик йўлида толманг, Устозим!
Устоз – қалб боғининг боғбони, ҳаётимизнинг илму маърифат нури билан тўлдирувчи инсон. Ниҳолнинг кўкка бўй чўзиб, мустаҳкам дарахтга айланиши учун боғбон парвариши қанчалик зарур бўлса, ёш авлоднинг жамиятда ўз ўрнини топиши, эл-юрт корига ярайдиган инсон бўлиб вояга етишида унга таълим-тарбия берган устоз – мураббийларнинг билими, тажрибаси, маҳорати, жонкуярлиги муҳим аҳамиятга эга.
Жонкуяр устоз, моҳир педагог Файзулла Мирзаев ҳам шогирдларига билим сабоқларини бериб келмоқда. Шогирди Зиёдуллаев Илҳом «LOGICAL MATH» Мантиқий математика олимпиадасининг Республика босқичида муваффақиятли иштирок этгани учун I даражали диплом билан тақдирланди. Бу муваффақият замирида устоз Ф. Мирзаевнинг залворли меҳнати мужассамдир.
Устоз муаллим баркамол ёшларга таълим-тарбия беришни, уларни юксак марралар сари руҳлантиришни ўзининг энг эзгу орзуси, доимий бурчи, деб билади.
Райҳон МЕНГЗИЯЕВА