“МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Эл бошига иш тушган бугунги мураккаб бир вазиятда саховатпеша, меҳр-оқибатли халқимиз ўзининг олийжаноб фазилатларини янада намоён этди. Айниқса, инсон соғлигини асрашдек масъулиятли ва залворли вазифаларни елкасига олган, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиб, беғараз ҳомийлик кўрсатган бир гуруҳ инсонлар давлат раҳбари томонидан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган юртдошларимиз орасида 16 нафар қумқўрғонлик жонкуяр инсонлар ҳам бор. Тумандаги 20-сон Болалар мусиқа ва санъант мактабида мукофотланганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Р.Б.Гаппаров сўзга чиқиб, ўзининг олижаноб ҳислати билан барчага ўрнак бўлаётган ушбу инсонлар тимсолида миллатимизга хос бўлган юксак инсоний фазилатлар мужассам эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Туман ҳокими томонидан мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.