Бир болага етти маҳалла ота она

Кексаларнинг насиҳатлари ёшлар учун боғбон ниҳолни тарбия қилгани кабидир. Нуроний отахону онахонларимизнинг бой ҳаётий тажрибаси ёшлар учун ҳақиқий ибрат мактаби дейиш мумкин. Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллаларда “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг фаолиятининг ташкил этилиши ҳам давр талабидир. Маҳаллаларда кекса авлод вакилларининг оилавий ажримларнинг олдини олиш, жиноятчиликни бартараф этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яҳшилашда камарбаста бўлиши муҳим саналади.
Қумқўрғон туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан ташкил этилган семинарда ҳам айни шу жиҳатларга алоҳида этибор қаратилди. Семинарда туман маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлим бошлиғи З.Хидирова, Кексалар ва фахрийларни қўллаб –қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича ўринбосар Ч.Қултаев, Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари ў.Ашуров, Мадад ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахасссиси Ф.Маматов, Туман ФҲДЁ бўлим бошлиғи Ш.Абдуллаева ҳамда Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши, маҳаллаларда “Кексалар маслаҳати” гуруҳи азолари, фаол нуроний отахонлар иштирок этишди.
“Бир болага етти маҳалла ота-она” –деган нақллар ҳам бежизга эмас. Ёши улуғ инсонларнинг маслаҳатлари, йўл-йўриқларига ҳар қачонгидан-да эҳтиёж сезилмоқда. Шу боис ҳам семинарда сўз олганлар нотинч оилалар билан ишлар, оилавий ажримларнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда кекса нуронийларнинг фаоллигини оширишиб, ҳамжиҳатликда ишлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилсагина, айрим фуқароларнинг маҳаллалар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларига нисбатан норози муносабат юзага келишининг олдини олишида муҳим омил бўлиши айтиб ўтилди.