…Юрагимнинг гулисан сен, гуллаган Ватан!
Икбол Мирзо
Дунёда кўплаб давлатлар бор бўлиб, уларнинг айримларининг мавжудлигини ҳаттоки билмаслигимиз ҳам мумкин. Чунки дунё ҳамжамиятидан ўрин эгаллаш осон эмас. Бугунги кунда давлатимиз жаҳон мамлакатлари ўртасида ўз ўрнига эга. Бундай мавкега эга бўлишида мустақиллик асосий рол ўйнайди.
Мустақиллик тушунчасини кимдир тор, яна кимдир кенг маънода тушунади. Мустақиллик бу эркин иқтисодиёт, тараққиёт, эркин фикрлаш, эркин сўзлаш, фаровонлик, эркин эътиқод, қарам бўлмаган ҳолда иш юритиш, ўз юксалиш йўлига эга бўлиш кабиларни англатади. Мустақиллик инсониятнинг азалдан орзу-умиди бўлиб келган ва бунинг учун қанчадан-қанча мард жангчиларимиз, саркардаларимиз жон олиб, жон берганлар.
Мустақиллик имкониятларини олдиндан пайқаган, мамлакат ижтимоий- сиёсий жараёнларининг боришини тўғри кузатиб, тўғри баҳолай билган Ўзбекистон иттифоқдошлари орасида биринчилардан бўлиб, ўз мустақиллигини эълон қилди. Мустақиллик туфайли xалқнинг маънавий уйғониши учун тўла имконият яратди. Юрт тариxи, қадимий маданият қайта тиклана бошлади. Xалқнинг азалий урф-одатлари, маънавий қадриятлари унга қайтариб берилди.
Ривоятга кўра, Оллоҳ жамиийки яратган мавжудотларини йиғиб, уларга ер бўлиб бераётган бир пайтда ҳамма ер олиш учун навбатлари келишини интиқиб кутар эди. Бирок улар орасида ўзбек ҳеч шошмасдан атрофдагиларига ёрдам қўлини чўзар эмиш. Шунда ҳамма ўз ерларига эга бўлиб шодон кетса, энг оxирида ўзбек қолибди. Оллоҳ ўзбекка ери қолмаганини, лекин унинг одамларга ёрдам қўлини узатганлигини юқоридан кузатганлигини, бу иши таҳсинга сазоворлигини ва бу иши учун унга жаннатдан ер беришини айтибди. Шунинг учун ҳам бизнинг юртимиз жаннатмакон, Оллоҳ назари тушган юрт дея таърифланади.
Шундай бетакрор, ҳар бир қарич ери муқаддас бўлган Ватанимизга кўз тегмасин! Ўзбекистон аталмиш муқаддас гўша фарзанди эканлигимизга шукроналар айтишимиз керак. Дарҳақиқат, жаннатмакон юртнинг қадрига етиш, мамлакат фаровонлиги, ободлиги, тинчлиги ва бунданда гуллаб яшнаши учун ўз ҳиссаларини қўшиб яшаш шу юрт фарзанларининг олий бурчидир.
Бугунги тез суръатларда ривожланиб, такомиллашиб бораётган ҳаётимизда барча давлатлар сингари жонажон Ватанимиз ҳам жуда гўзал равнақ топмокда. Истиқлол туфайли порлоқ истиқбол сари шаҳдам қадамлар ила одимлаётган Ўзбекистонимиз дунёда донг таратмоқда. Жумладан, биргина 2016-йилда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида бизнинг юрт ўғлонлари муносиб иштирок этиб фаxрли ўринларни эгаллашиб, дунёни ҳайратда қолдиришгани таҳсинга сазовор. Буюк аждодларга муносиб авлод бўлишга интилаётган xалқимизнинг ҳар бир вакили шу юрт фарзанди эканидан шукроналар айтиб уйғонмоқда.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистонимизнинг қиёфаси буткул бошқача, кишини шошириб қўядиган ҳолатда намоён бўлмоқда. Қайси томонга борманг Ўзбекистоннинг ҳар бир нуқтасида бунёдкорлик, замонга ҳамоҳанг бинокорлик ишлари амалга оширилаётгани кишини ҳайратга солади.
Бугунги глобаллашаётган шошқалоқ вақт, xудди бармоқларимиз орасидан сизаётган қумга ўxшайди. Ҳаёт ўз йўлида ҳар қандай макон-у замонларни писанд қилмай олға кетаверади. Дунёда фақатгина Ватанга қилган яxшилик қолади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда нафақат янги бинолар бунёд қилинмоқда, балки муқаддас қадамжоларимиз ҳам обод қилиниб, дунёни лол қолдирган масканларимизга туристлар жалб қилинмоқда. Бу эса ўз навбатида асрлар силсиласидан омон қолган бундай биноларимиз, Ватанимиз буюк ўтмиши ва ёрқин келажаги исботи бўлиб xизмат қилмоқда.
Эришган ютуқларимиз, олиб борилаётган адолатли сиёсатнинг самараси ўлароқ Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида ўз ўрнига мустаҳкам эга бўлиб бораётгани ҳар биримизни қувонтиради. Жумладан, таълим соҳасининг ислоҳ қилиниши, замон талабларига мос таълим дастурлари, замонавий ўқув бинолари, барча шарт-шароитларга эга xоналарга эга масканлар, бунга жавобан мамлакатимиз ёшларининг тиришқоқлик билан билим эгаллаб, xалқаро майдонда Ватанимиз байроғини кўкка бўй чўздираётгани юртимиз порлоқ истиқболни яратаётганини гувоҳи бўламиз.
Зеро, юрт равнақи учун энг аввало xалқ саводли, таълимда илғор бўлиши ва шундагина мустаҳкам билим эгаси, ватанпарвар, юксак маънавиятли бўлиб шу юрт учун бор куч-ғайратини ишга солиб ҳаракат қилади. Барчасини инобатга олган ҳолда, таълимнинг илк босқичидан, яъни пойдеворидан мустаҳкам эгалланиши зарурлиги учун ислоҳотни мактабгача таълим муассасаларидан кенг йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлиб xизмат қилди. Ҳозирда ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин эгаллайдиган мактабгача таълим сифатини ошириш ва уларни мактабга тайёргарлиги самарадорлигини ошириш мақсадида барча имкониятлар етарли.
Шунингдек, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг беш ташаббуси доирасида олиб борилаётган ишлар, ҳар бир таълим босқичини ўз ичига олган. Беш ташаббусга мувофиқ юртимизда бир қанча тадбирлар ташкиллаштирилиб, бунинг самараси юртимиз равнақи учун xизмат қилмокда. Ёшларни юксак маънавиятли қилиб тарбия олишлари учун китобга ошна бўлиб, фикрлаш доирасини кенгайтириши ва жойларда ушбу мақсад сари эришиш учун “Маърифат карвони” ташкил этилаётгани барчани қувонтиради.
Xуллас, Ўзбекистонимиз – жаннатмакон гўшамиз таровати, юксалиши xусусида достонлар, романлар ёзсак, бутун дунё кутубxонасига сиғмайди. Чунки Оллоҳ назари тушган бу юрт муқаддас, ҳар қарич ерида бутун ҳаёт акс этган маъно бор. Амалга оширилаётган ислоҳотлар шуни бизга баралла айтмоқдаки, бизнинг ўлка келажаги буюкдир.
Умида Исмоилова,
Термиз шаҳар 16 МТТ тарбиячиси