Алимент ундириш тўғрисидаги мурожаатларни тўғри ва ўз вақтида ҳал қилиш нафақат болалар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, балки она-оналар масъулиятини оширишга ҳам кўмаклашади. Алимент ундириш ота-она учун маъқул бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар болаларнинг керакли тарбия ва таъминот олишлари, соғлом улғайишлари учун зарур чора-тадбирлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ушбу масалага дуч келган ота-она вояга етмаган боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини унинг таъминоти орқали ҳимоя қилиш тўғрисида хабардор бўлишлари лозим.
Жиноят ишлари бўйича туман суди биносида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон тумани бўлими ва туман прокуратураси ҳамкорлигида суд жараёни ташкил этилди. Унда вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.
Судланувчи Д.О (исм фамилияси ўзгартирилган) тумандаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашгани боис, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2013 йил 14 май кунидаги буйруғи билан ундирувчи Ў. Л (исм фамиляси ўзгартирилган) фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати МИБ Қумқўрғон туман бўлими иш юритувига олинган бўлиб, қарздорга бу ҳақда тушунтириш берилгани ва бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай Д.О. алимент тўлашни пайсалга солиб келди. Бу орада қарздорлик 7 миллион 680 минг 646 сўмга бориб етади. Охир-оқибат мазкур ижро ҳужжати мазмунан кўриб чиқиш учун маъмурий судга оширилади. Суд мажлисида оталик бурчини унутган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавбогарлик тўғрисидаги кодекси билан айбдор деб топилади.
Меҳр-мурувватли инсонлар бегона болалар учун жон куйдираётган бир вақтда, ўз пушти камаридан бўлган фарзандининг эҳтиёжлари учун пулини аяётган оталарнинг борлиги дилни хира қилади. Судланувчи Д.О Ўзбекистон Респудликаси ЖК нинг 122 моддаси 1 қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Оилани дарз кетказиш учун эмас, мумтаҳкамлаш учун ҳаракат қилишганда битта беғубор гўдак отасиз вояга етмаган бўлар эди. Хулоса ўзингиздан…
У.Умаров,
вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи
У. Худойқулов,
бўлим прокурори