Гиёхвандлик аср вабоси

Ҳозирги кунда гиёҳвандлик глобал муаммолардан биридир. Аср вабоси деб баҳоланаётган “оқ ажал” қанчадан-қанча инсонларнинг бахтига зомин бўлаётгани, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга одатланиш оқибатида ногирон, жисмоний ва ақлий нуқсони бор болалар дунёга келаётгани ҳақида ўйласак, янада сергак тортамиз. Оғунинг қулига айланиб қолаётган замондошларимизни тўғри йўлга қайтариш барчамиз учун фойдалидир. Шундай экан, оилаларимиз тинчлиги, фарзандларимиз келажагига раҳна солаётган, жиддий хавфга айланган гиёҳвандликка қарши биргаликда курашишимиз шарт.
Айни кунларда аср вабосига айланган гиёҳвандликка қарши курашиш жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси олдида турган муҳим ва долзарб вазифадир.
Гиёҳвандлик воситаларининг катта миқдорда етиштирилаётгани ва сайёрамиз бўйлаб шиддат билан тарқалаётгани келажаги учун қайғурадиган ҳар бир миллатни ташвишга солиши шубҳасиз. Бугунги кунда дунёда аср вабоси деб аталаётган гиёҳвандлик исканжасига тушганларнинг аксарият қисми 15–35 ёш орасида бўлган йигит-қизлардир.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича халқаро ҳамжамият олдидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда.
Юртимизда наркотик моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш масаласига давлат ва миллатнинг эртасини ҳал этувчи омиллардан бири сифатида қараб келинмоқда.
Аввало, бу каби саъй-ҳаракатларнинг ҳуқуцқий асосини мустаҳкамлаш учун қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги ҳамда БМТ конвенцияларини ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, Наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси тузилди.
Ушбу дастур асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар ва бошқа ваколатли идоралар наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича аниқ мақсадли комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга, шунингдек, бу иллатнинг тарқалишини олдини олиш, идоралараро ва халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари трансмиллий наркогуруµларни фош этиш ва фаолиятига чек қўйиш, контрабанда каналларини аниқлаш, гиёҳвандлик экинларини йўқ қилиш бўйича махсус операцияларни ўтказиб келмоқда. Хусусан, мунтазам ўтказиб келинаётган «Қорадори» операциялари давомида таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликларни ғайриқонуний равишда етиштириш, сақлаш ва шу каби ҳолатлар аниқланмоқда.
Мамлакатимизда қўлланаётган амалиётга кўра мусодара этилган наркотик воситалар Давлат комиссияси аъзолари ва барча суд-ҳуқуқ тартибот органлари, БМТ, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тегишли тартибда йўқ қилинмоқда.
            А. Алимарданов,
вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили, майор