КУЗАТУВЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2012 йил 16 июлда “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453 сонли фармони қабул қилинди.
Ушбу фармон талабидан келиб чиқиб микрофирмалар томонидан бир йилда 4 марта ўрнига фақат 1 марта (1-KB (йиллик)) статистик ҳисоботини тақдим этилиши белгилаб қўйилди. Микрофирмалар фаолияти статистика органлари томонидан ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма кузатувлар асосида ўрганилади. Бунда, “Микрофирмалар танлама кузатувини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича услубий Тартиби”га асосан уларнинг бир қисми танлаб олиниб, сўровнома асосида ўрганиб борилади.
Танланма кузатувларнинг афзалликлари:
-танлама кузатувлар нисбатан қисқа муддатларда ва тадбиркорлик субъектларига минимал талаблар билан ўтказилади (анкета жуда оддий тузилган);
-танлама кузатувларнинг кичик доирада ўтказилиши маълумотларда ўтказиб юбориладиган техник хатоликлар сонини камайтиради;
-ҳисобот топширувчиларнинг статистик ҳисобот шаклларини топширишга кетадиган вақтлари тежалади;
-бирламчи статистик маълумотлар ишончлилиги ортади;
-жамланма статистик ахборотларни олиш тезкорлиги ошади.

Туман статистика бўлими