Қумқўрғон тумани, 2-сектор ҳудуди, “Боймоқли” маҳалласида туман прокуротураси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қумқўрғон туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Туман Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Р. Мирзаев, туман прокурори катта ёрдамчиси Ф. Мамадалиевлар томонидан қабулда иштирок этган тадбиркорларнинг мурожаатларига батафсил жавоб берилиб, уларнинг йўлига тўсиқ бўлаётган муаммоларга ижобий ечим чоралари кўрилди.
-Тикувчилик цехи очиб, тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйиш учун кредит олмоқчиман,-дейди “Арслонбойли” маҳалласи фуқароси Айдинова Шаҳноза. – Бугунги қабулда шу масалада мурожаат қилгандим, менга барча зарурий тавсиялар берилди, имтиёзли кредит олишим учун ёрдам кўрсатиладиган бўлди.