Туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер
майдонларини пахта ғаллачилик, балиқчилик,
боғдорчилик сабзавотчилик, паррандачилик,
кўчатчилик ва кўп тармокли ихтисослашган
фермер хўжаликларини ташкил этиш учун
лойиҳаларни тасдиклаш ва мазкур лойиҳалар
бўйича танлов ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 5З-моддасига, «Фермер
хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 5,10-моддаларига хамда Қишлок ва сув
хўжалиги Вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237-а-сон буйруғи билан
тасдикланган «Фермер хўжалигини юритиш учун ер ўчасткаларини бериш
танлов ғолибини аниклаш тартиби тўгрисида»ги Низом талабларига ҳамда
туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонлари бўйича, туман Ер ресурслари ва
давлат кадастри бўлими томонидан тайёрланган лойиха таклифларни кўриб
чиқиб, «Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (қонуннинг б, l0-моддаси
талабига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонларини пахта
ғаллачилик, балиқчилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, паррандачилик,
кўчатчилик ва кўп тармокли ихтисослашган фермер хўжалиrи юритиш учун
ажратиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар идовага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур лойиҳалар бўйича танловлар «Фермер хўжалигини юритиш учун
ер участкаларини бериш танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги
Низом ( I 9. 1 l. 2 00 5 й, рўйхат pақами N 1 5 2 3) талаблари асосида ўтказилсин.
З. Ишлаб чиқилган лойиҳалар «қумқўрғон садоси» газетасида эълон
қилиниб, туманнинг барча МФЙ раислари, худуд раҳбарлари, илғор
фермерлар ва кенг жамоатчилик томонидан таргибот-ташвикот ишлари амалга
оширилсин.
4. Талабгорлардан (фаолият юритаётган фермер хўжалиги бошлиғи,
фуқаролар) олинган аризалар, такдим этилган ҳужжатлар асосида тузилган
номзодларнинг маълумотномаси (объективка) танловга қатнашиши учун Ер
майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича
туман комиссиясига тақдим қилинсин.
5. Ушбу карорнинг
Ушбу қарорнинг бажарилиши
назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман
Туман ҳокими Р.Гаппаров