«Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти

Ижтимоий тадбиркорлик нима?
Юридик шахслар ёхуд якка тартибдаги тадбиркорларнинг муайян ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал қилишга ёки уларнинг оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган фаолияти
Ижтимоий тадбиркорлик қандай мақсадларда ташкил этилади?
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятининг мақсадларига қуйидагилар киради:
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш ўринлари, ижтимоий товарлар ва ижтимоий хизматлар билан таъминлаш;
аҳолига тиббий буюмлар, дори воситалари ёки ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини таннархида ёхуд таннархидан паст бўлган нархларда сотиш;
фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш;
бошқа ижтимоий мақсадларни кўзлаган фаолиятни амалга ошириш.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари кимлар?
бозор шароитларида товарларни (хизматларни) харид қилишда ёки меҳнат бозорида иш топишда қийинчиликка дучор бўлаётган ёхуд ўзгаларнинг кўмагига муҳтож шахслар, жумладан:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳғрум бўлган болалар ҳамда улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар;
ижтимоий аҳамиятга молик бўлган касалликлар ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларга (сил, онкологик, психиатрик, наркологик, эндокринологик, инфекцион, таносил касаллиги, ОИТС, махов ва касб касаллиги) чалинган шахслар;
қарамоғида 16 ёшга тўлмаган ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар;
ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус
ва профессионал таълими ташкилотлари битирувчилари;
“Меҳрибонлик” уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари;
жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахслар;
ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
муомалага лаёіатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахслар.
Ижтимоий корхоналар реестри юритиш тартиби қандай?
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги идоралараро электрон ҳамкорлик орқали солиқ органларидан олинган маълумотлар асосида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорни ижтимоий корхоналарнинг реестрига киритади.
Ижтимоий корхоналарнинг реестри Ижтимоий корхоналар веб-порталига ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қандай шаклларда қўллаб-қувватланади?
Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
• имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиш;
• ижтимоий лойиҳа харажатларини субсидиялаш;
• давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш;
• молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
• ижтимоий корхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш
• ва малакасини ошириш;
• маслаҳат бериш, методик ёрдам кўрсатиш ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлаш.
                                                                           Р. Султонов,
                                                 туман адлия бўлими бошлиғи