Тумандаги «Ариқошган» маҳалласининг спортга иштиёқманд йигитларининг кўп йиллик орзулари амалга ошди. Илгари қамишзор бўлган ташландиқ ер майдони тадбиркор Эшмўмин Ҳамроев томонидан обод қилиниб, мини стадион барпо этилди. Тадбиркорнинг ташаббуси туман ҳокими Р. Гаппаров, сектор раҳбари Ў.Шукуров томонидан қўллаб-қувватланди. Мазкур мини стадионининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари М. Қултаев, туман прокурори Ш. Акрамов, туман 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ў. Шукуров, маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар спортга қизиққан ёшлар учун яна бир имконият, шароит яратилганидан мамнунлигини айтиб ўтишди.
Бу ерда тобланадиган ёшларнинг қизиқишлари кун келиб профессионал машғулотга айланиши, улар орасидан жаҳон чемпионлари, Олимпиада совриндорлари етишиб чиқишига ишонч билдиришди.
Мазкур стадионда мини футбол, волейбол майдонлари ҳамда стол тенниси мавжуд.