Сиз олий билим юртларига тест синовларисиз талаба бўлишни хоҳлайсизми, унда Қумқўрғон агротехнологиялар техникумига ўқишга ҳужжат топширишга шошилинг!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4795-сонли қарорига мувофиқ Республикамизда агротехнологиялар техникумлари 2020-2021 ўқув йилидан  фаолият юритилиши белгиланиб берилди. Шунга асосан Қумқўрғон қишлоқ  хўжалик касб-ҳунар  коллежи ҳам шу қаторда Қумқўрғон  агротехнологиялар  техникуми сифатида ташкил топди.
Қумқўрғон  агротехнологиялар  техникумига умумий ўрта  маълумотга  эга  бўлган  шахслар  кундузги  ва сиртқи  таълим  шаклларида   тўлов-контракт  асосида  ўқишга қабул қилинадилар.
Мазкур Қумқўрғон  агротехнологиялар  техникумини якунлаган талабалар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
                Янги ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича кундузги кечки ва сиртқи шаклда ўқишга таклиф қиламиз.
– Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи. 5 давлат буюртмаси (грант), 15 тўлов контракт.
– Зоотехник.5 давлат буюртмаси (грант), 15 тўлов-контракт.
– Тупрок бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш техник-технологи.5 давлат буюртмаси (грант),15 тўлов-контракт.
– Иссиқхона ва парник хўжалиги техник-технологи.5 давлат буюртмаси (грант), 15 тўлов-контракт.
– Ветеринария медицинаси.5 давлат буюртмаси (грант), 15 тўлов-контракт.
– Агрологистика.5 давлат буюртмаси (грант), 15 тўлов-контракт.
– Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.5 давлат буюртмаси (грант),15 тўлов-контракт.
– Агроном (экин турлари бўйича).5 давлат буюртмаси (грант), 15 тўлов-контракт.
– Рақамли ахборотни қайта ишлаш аналитиги.5 давлат буюртмаси (грант), 15 тўлов-контракт.
– Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервиси техник-технологи.5 давлат буюртмаси (грант), 15 тўлов-контракт.
– Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатини назорат қилиш техник-технологи.5 давлат буюртмаси (грант),15 тўлов-контракт.
– Агробизнес ва маркетинг 5 давлат буюртмаси (грант),15 тўлов-контракт.
– Доривор ўсимликларни қайта ишлаш техник-технологи. 5 давлат буюртмаси (грант), 15 тўлов-контракт.
– Қишлоқ хўжалигини электлаштириш ва автоматлаштириш.5 давлат буюртмаси (грант),15 тўлов-контракт.
– Пиллачилик ва тутчилик агрономи. 5 давлат буюртмаси (грант), 15 тўлов-контракт.
– Ўрмон хўжалиги агрономи.5 давлат буюртмаси (грант),15 тўлов-контракт.
– Экология ва атроф-муҳит ҳимоя қилиш.5 давлат буюртмаси (грант),15 тўлов-контракт.
Техникумларга www.texnikum.edu.uz  электрон  платформаси орқали  абитуриентларни  ҳужжатларини қабул қилиш ташкил этилади.
Қабул 2020 йил 25 авгусдан  25 сентябргача давом этади.
Техникумларга   электрон   платформа  орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
1. Электрон ариза;
2. Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3. 3×4 фотосурат.
Техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Манзил: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Улуғбек МФЙ  Улуғбек кўчаси 20-уй.
                                                                         Мурожаат учун телефонлар 99899-565-05-13, 99891-905-05-13, 99891-580-00-77.