БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Туман прокурори ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги 3-сонли умумтаълим мактаби ҳовлисида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Тадбир ишсиз фуқароларнинг, айниқса ёшларнинг манфаатдор бўлиш учун хорижий давлатларига иш излаб кетишининг олдини олиш, қамоқдан қайтган фуқароларни ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳар хил салбий оқимларнинг таъсирига тушмаслигига эришиш мақсадида амалга оширилди. Меҳнат ярмаркасида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 100 та ташкилот ва корхона 413 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Фуқаролар ўзларига муносиб иш сўраб, меҳнат соҳасига оид маслаҳатларни билиш учун ташкилотлар ва корхоналарнинг мутахассисларига мурожаат қилди. Уларга амалий ёрдам берилди. Тадбиркорликни бошлаш ниятидаги ёш тадбиркорларга кўникмаларини ошириш, кредитлар ажратилиши ҳақида ҳам маслаҳатлар айтилди. Ишсиз аҳолини имкон қадар иш билан таъминлашга эътибор қаратилди.
Меҳнат ярмаркасида 216 нафар фуқаролар мутахассисларга мурожаат қилди. Шундан 126 нафари аёл, 138 нафари ёшлар эканлиги қайд этилди. 104 нафар фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланди. 104 нафар фуқарога тумандаги мавжуд корхоналарга йўлланма берилди. Туман прокурори секторида 30 нафар фуқаро бундай қулайликдан фойдаланди. 112 нафар фуқарога меҳнат фаолиятига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Турғун пункт инспекторларига йўлланма берилган фуқароларнинг ишга жойлашганлиги натижаси тўғрисидаги маълумотларни беш кун муддатда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш топширилди.
                                                                                                                              О. ЧОРИЕВ,
                                                           туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи