Мактабгача таълим ташкилоти фарзандларни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Муҳтарам Президентимиз “Умумтаълим мактаби ўқувчиларининг билим самарадорлигини ошириш учун, аввало, мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ривожлантириш зарур”, – деб таъкидлади.
Шу сабабли боғчалар очилиб, болалар қамрови оширилса бу гўзал масканда таълим-тарбия ўрганган болалар мактабга боргач юқори балларга ўқийди. Бу муҳим жиҳатларни рўёбга чиқаришда мактабгача таълим ташкилотлари ва уларда меҳнат қилаётган тарбиячиларнинг фаолияти юксак қадрланмоқда. Боғчада моддий-техник базани яхшилаш, болаларга ҳар қачонгидан сифатли шарт-шароитларни яратиш учун кенг қамровли ишлар бажарилаяпти. Бу ўз навбатида тарбиячиларнинг замон талаблари асосида ишлашини тақозо қилаяпти. Мана карантин чоралари юмшатилди. Болалар қадрдон боғчаларида тарбиячиларнинг меҳри ва билимидан ибрат олиш чоғлари давом этади. Ҳар биримиз болалар тарбиясидаги масъулиятли бурчимизни чин кўнгилдан амалга оширсак, берилган топшириқларни, албатта, бажарамиз.
Гулчеҳра
ҚУРБОНОВА,
тумандаги 1-МТТ тарбиячиси