Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳриридаги Қонунининг 6-модда 2-қисмига асосан Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш мақсадида кўчиб келиб, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси билан юрган фуқаролиги йўқ шахслар учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бу 1977 йилда ва ундан кейин туғилган фарзандлар учун амал қилади. Ҳозирга қадар 50 нафар фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Эндиликда уларнинг фарзандларига буйруқ талаблари асосида ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Мурожаат учун телефонлар: 90-226-88-18, 91-580-28-68
Ў. ХОЛМЎМИНОВ,
туман ИИБ М ва ФРБ бошлиғи, капитан