Қумқўрғон тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган Абдувоҳид Холтўраев Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қумқўрғон тумани бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Абдувоҳид Холтўраев 1993 йилнинг 4 ноябрида Қумқўрғон туманида туғилган. 2016 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – электр техника, электр механика ва электр технологи.
Меҳнат фаолияти давомида Қумқўрғон тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июнидаги ПҚ- 4768 сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти ташкил этилган эди.