Пахта ҳосилини йиғиштириб олишга пухта таёргарлик кўрилмоқда

Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилиш туманнинг 2 сектор ҳудудига қарашли Какайди пахта қабул қилиш пунктида бўлиб ўтди. Мазкур семинарда туман ҳокими Р. Гаппаров, туман прокурори Ш. Акрамов, туман ИИБ бошлиғи Ў. Шукуров ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этди.
Туман ҳокими пахта ҳосилини ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан қисқа фурсатларда йиғиб олиш, аҳолининг меҳнатга лаёқатли қатламини жалб этиш орқали уларнинг бандлигини, теримчиларга кунлик озиқ-овқат билан таъминлаш учун зарурий чораларни кўриш, етиштирилган пахта хомашёсини қатъий карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, антисептик воситалар, ниқоблар билан таъминлаш, ҳамда оралиқ масофани сақлаш чораларини кўриш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.